ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3299-2]
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 27 апрелдаги 26-сон буйруғи (рўйхат рақами 3299, 2021 йил 7 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 10/21/3299/0438-сон) билан тасдиқланган Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 март,
339-сон
Келишилди:
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. АБДУЛЛАЕВ
2026 йил 4 март
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. БУРХАНОВ
2026 йил 27 февраль
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 10 мартдаги 339-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 5-банддаги «Иқтсодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Божхона қўмитаси» деган сўзлар «Солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли маҳаллий бюджетлар қўшимча маблағларидан фойдаланилишига доир қарорларни (фармойишларни) улар қабул қилинганидан сўнг уч иш куни ичида мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига ҳамда «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштиради.».
3. 9-бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўғрисидаги маълумотни доимий равишда;
тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни (харажатлар йўналишлари кесимида) доимий равишда;»;
учинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3299-2/0263-сон)