ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ БОШҚАРУВ САМАРАДОРЛИГИ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги бўлинмалари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 4 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3702-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон «Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сон «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2025 йил 19 ноябрдаги ПФ-219-сон «Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 3 ноябрдаги 5-2025-сон буйруғи (рўйхат рақами 3702, 2025 йил 11 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3702/1038-сон) билан тасдиқланган Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги бўлинмаларининг рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор в.б. У. ХУСАИНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 23 февраль,
1-2026-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2026 йил 23 февралдаги 1-2026-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги бўлинмаларининг рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | |
10. | Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари |
». |
2. 33-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | |
33. | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари |
». |
3. 53-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | |
53. | Туман (шаҳар) экология ва иқлим ўзгариши бўлимлари* |
». |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.03.2026 й., 10/26/3702-1/0203-сон)