04.03.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3784
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг қарори, 04.03.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3784
Кучга кириш санаси
05.03.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТУРИЗМ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

«Умра плюс» зиёрат туризми дастури асосида Малайзия ва Индонезиядан сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 4 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3784]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 январдаги 6-сон «Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Умра плюс» зиёрат туризми дастури асосида Малайзия ва Индонезиядан сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис А. АҚҚУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7/1-МҲ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 февраль

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 13 февраль

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 13 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дин ишлари бўйича қўмита раиси С. ТОШБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 1 мартдаги 7/1-МҲ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умра плюс» зиёрат туризми дастури асосида Малайзия ва Индонезиядан сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий туроператорлари (бундан буён матнда туроператорлар деб юритилади) томонидан «Умра плюс» зиёрат туризми дастури асосида Малайзия ва Индонезиядан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир сайёҳ учун Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратишнинг вақтинчалик тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умра плюс» зиёрат туризми дастури — Малайзия ва Индонезия давлатларининг умра фаолиятини ташкил этиш рухсатига эга туроператорлари томонидан умра зиёратига қўшимча равишда мазкур давлатларнинг сайёҳлари учун туроператорлар билан шакллантириладиган ва амалга ошириладиган комплекс саёҳат дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — «Умра плюс» зиёрат туризми дастури асосида Ўзбекистон Республикасига Малайзия ва Индонезиядан олиб келинган ҳар бир сайёҳ учун туроператорларга 100 АҚШ доллари миқдорида ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда «Умра плюс» зиёрат туризми дастури асосида Ўзбекистон Республикасига Малайзия ва Индонезиядан олиб келинган ҳар бир сайёҳ учун субсидия олиш мақсадида мурожаат қилувчи туроператор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туроператорларга рағбатлантирувчи субсидиялар 2026 йил 31 декабрга қадар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туроператорлар томонидан «Умра плюс» зиёрат туризми дастури асосида Малайзия ва Индонезиядан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир сайёҳ учун уларга рағбатлантирувчи субсидиялар бериш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Субсидия ажратиш учун мурожаат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Талабгорнинг вакили субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календар бўйича навбатдаги иш куни аризалар ваколатли органга келиб тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг вакили ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинган сайёҳлар рўйхати (исм-фамилияси, шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (ID-рақами), умра зиёратига бориш ёки қайтиш учун олинган чипта нусхалари, Ўзбекистон Республикасига келиш ва кетиш саналари кўрсатилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкор тараф билан тузилган шартнома нусхаси ҳамда шартнома асосида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза Давлат хизматлари марказига шахсан келиб тақдим этилганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган талабгор вакилининг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома (талабгор номидан иш юритишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгордан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Талабгор томонидан субсидия олиш учун давлат хизматидан фойдаланиш бепул асосда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Талабгорнинг вакили Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгорнинг вакили томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Субсидия олиш учун ариза юборган талабгор қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида хизмат кўрсатаётган сайёҳлар Малайзия ёки Индонезиядан Саудия Арабистони Подшоҳлигига умра зиёратини амалга ошириш мақсадида йўл олган ёки ушбу зиёратдан қайтаётган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида хизмат кўрсатаётган сайёҳлар Ўзбекистон Республикасида уч кеча яшаган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Субсидия олиш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ваколатли орган томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганиб чиқилади ҳамда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ субсидия ажратиш тўғрисида ёки мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қабул қилинган қарор ваколатли орган томонидан қарор қабул қилинган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Субсидия ажратиш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия олиш учун мазкур Низомнинг 5-банди ва 2-иловасида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган шартларга жавоб бермаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия ажратишни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, туристлар сони, субсидия олаётган туроператор — юридик шахснинг тўлиқ номи ва СТИР, жойлашган жойи (почта манзили, тижорат банкидаги ҳисобварағи) кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ваколатли орган субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг тегишли маблағларни беш иш кунида туроператорнинг тегишли тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, тегишли маблағлар туроператорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидия маблағлари ўтказилаётган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан курси бўйича миллий валютада ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Талабгорга субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарорда рад этиш учун асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ажратилган субсидияларнинг ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Туроператорларга берилган субсидияларнинг ҳисоби ваколатли орган томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Субсидия ажратиш натижалари ҳақидаги маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб-сайти, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ваколатли орган мазкур Низом доирасида ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ваколатли орган субсидия ажратиш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва ажратилган маблағларнинг ўтказиб берилишини таъминлаш юзасидан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ваколатли органнинг қароридан норози бўлган талабгорлар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умра плюс» зиёрат туризми дастури асосида Малайзия ва Индонезиядан сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туроператорлар томонидан «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида Малайзия ва Индонезиядан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир сайёҳ учун рағбатлантирувчи субсидия ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Субсидияни олиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки ЯИДХП орқали ариза тақдим этади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Марказ ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада

2. ЯИДХП

2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

2. Реал вақт режимида

3-босқич

Ваколатли орган

1. Аризани ўрганиб чиқади ҳамда субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

1. 10 иш кунида

2. Қарор нусхасини Давлат хизматлари марказига ёки талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

2. Қарор қабул қилинган куни

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Қарор нусхасини талабгорга тақдим этади.

10 дақиқа ичида

5-босқич

Ваколатли орган

Субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда талабгорнинг тегишли тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.

5 иш кунида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умра плюс» зиёрат туризми дастури асосида Малайзия ва Индонезиядан сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туроператорлар томонидан «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида Малайзия ва Индонезиядан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир сайёҳ учун рағбатлантирувчи субсидия олиш мақсадида тўлдириладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА ШАКЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Талабгор тўғрисидаги маълумотлар

1. Юридик шахснинг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасига мувофиқ тўлиқ номи.

2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), манзили, банк ҳисобварағи, банк реквизитлари.

3. Алоқа маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили).

II. Илова қилинадиган ҳужжатлар

1. «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинган сайёҳлар рўйхати (исм-фамилияси, шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (ID рақами), умра зиёратига бориш ёки қайтиш учун олинган чипта нусхалари, Ўзбекистон Республикасига келиш ва кетиш саналари кўрсатилган ҳолда).

2. Ҳамкор тараф билан тузилган шартнома нусхаси ҳамда шартнома асосида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

3. Ариза давлат хизматлари марказига шахсан келиб тақдим этилганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган талабгор вакилининг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома (талабгор номидан иш юритишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар).

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умра плюс» зиёрат туризми дастури асосида Малайзия ва Индонезиядан сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Туризм қўмитаси

№ _________________________

Ҳужжат берилган: __________________

Ҳужжат яратилган сана: ___________

(ким учун берилгани)

Ариза рақами: __________

СТИР: _________________

Туроператорлар томонидан «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида Малайзия ва Индонезиядан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир сайёҳ учун рағбатлантирувчи субсидия ажратиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 январдаги 6-сон «Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 2-бандига мувофиқ, туроператорлар томонидан «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида Малайзия ва Индонезиядан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир сайёҳ учун рағбатлантирувчи субсидия ажратиш мақсадида бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг ___________-сон буруғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси қарор қилади:

1. ____________________________________________________________________.

(субсидия олиш учун берилган аризанинг қаноатлантирилганлиги)

2. ____________________________________________________________________.

(ажратиладиган субсидия миқдори)

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси бўлиб, давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатни қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланади. Ҳужжат ҳақиқийлигини репо.гов.уз веб-сайтида ҳужжатнинг ноёб рақамини киритиб ёки мобил телефон ёрдамида ҚР-кодни сканер қилиш орқали текшириш мумкин.

ҚР код

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умра плюс» зиёрат туризми дастури асосида Малайзия ва Индонезиядан сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Туризм қўмитаси

№ ___________________________

Ҳужжат берилган:__________________

Ҳужжат яратилган сана: ___________

(ким учун берилгани)

Ариза рақами: __________

СТИР: _________________

Туроператорлар томонидан «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида Малайзия ва Индонезиядан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир сайёҳ учун рағбатлантирувчи субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 январдаги 6-сон «Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 2-бандига мувофиқ, туроператорлар томонидан «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида Малайзия ва Индонезиядан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир сайёҳ учун рағбатлантирувчи субсидия олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг ___________-сон буруғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси қарор қилади:

1. ____________________________________________________________________.

(субсидия ажратишни рад этиш сабаблари)

2. Мазкур қарор нусхасини олган кунингиздан бошлаб, бир ой ичида қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда Қўмитага белгиланган тартибда қайта ариза топшириш орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси бўлиб, давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатни қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланади. Ҳужжат ҳақиқийлигини репо.гов.уз веб-сайтида ҳужжатнинг ноёб рақамини киритиб ёки мобил телефон ёрдамида ҚР-кодни сканер қилиш орқали текшириш мумкин.

ҚР код

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2026 й., 10/26/3784/0198-сон)