ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-14-85-6-91-K/25-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши, қарор қилади:
1. Наманган шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 12 январдаги 01/02-38-/12 -сон хати инобатга олинсин.
2. Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-14-85-6-91-K/25-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг «Наманган вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 29 декабрдаги VII-17-165-6-0-K/25-сон қарорига мувофиқ Наманган шаҳар бюджетининг 2026 йилги даромадлари 369 861 272 минг сўм, умумий харажатлари эса 369 861 272 минг сўм, шундан Наманган шаҳар 178 300 262 минг сўм, Давлатобод тумани 108 266 656 минг сўм ва Янги Наманган тумани 83 294 354 минг сўм, шунингдек 2026 йил учун шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 964 135 минг сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.».
3. Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-14-85-6-91-K/25-сон қарори 2-иловаси мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ янги таҳрирда тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-14-85-6-91-K/25-сон қарори 3-иловаси мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ янги таҳрирда тасдиқлансин.
5. Мазкур қарор Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-14-85-6-91-K/25-сон қарори билан бирга сақлансин.
6. Ушбу қарор ижросини таъминлаш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Умурзаковга ва қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раисига юклансин.
Кенгаш раиси ИСАКОВ РУСТАМ РАХМАНОВИЧ
Наманган вилояти, Наманган ш.,
2026 йил 25 февраль,
VII-17-21-6-91-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.