ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йил учун Наманган шаҳар бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига асосан ҳамда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг «Наманган вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 29 декабрдаги VII-17-165-6-0-K/25-сон қарорига мувофиқ Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши, қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг «Наманган вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 29 декабрдаги VII-17-165-6-0-K/25-сон қарорига мувофиқ Наманган шаҳар бюджетининг 2026 йилги даромадлари 369 861 272 минг сўм, умумий харажатлари эса 369 861 272 минг сўм, шундан Наманган шаҳар 178 300 262 минг сўм, Давлатобод тумани 108 266 656 минг сўм ва Янги Наманган тумани 83 294 354 минг сўм, шунингдек 2026 йил учун шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 1 173 131 минг сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
2026 йил учун Наманган шаҳар бюджети даромадлари прогнози 1-иловага мувофиқ;
2026 йил учун Наманган шаҳар бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ;
2026 йил учун Наманган вилояти ва Наманган шаҳар бюджетлари ўртасида ажратмалар нормативлари белгиланадиган умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек солиқ бўлмаган тўловлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Наманган шаҳар жами маҳаллий бюджети захира жамғармаси 5 588 121 минг сўм, шундан Наманган шаҳар учун 3 249 276 минг сўм, Давлатобод тумани учун 1 428 896 .минг сўм ва Янги Наманган тумани учун 909 949 минг сўм этиб белгилансин.
Бунда, захира жамғармаси маблағларини амалдаги бюджет қонунчилигига мувофиқ, бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий барқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши таъминлансин.
4. Ушбу қарор «Наманган садоси» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда расмий эълон қилингандан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарор ижросини таъминлаш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Умурзаковга ва қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Р. Исаковга юклансин.
Сессия раиси Н. САДРИТДИНОВ
Наманган вилояти, Наманган ш.,
2025 йил 29 декабрь,
VII-14-85-6-91-K/25-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатни иловаси билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.
(илова Наманган вилояти Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг 2026 йил 25 февралдаги ВИИ-17-21-6-91-К/26-сонли қарори таҳририда)