Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг
буйруғи
Олий таълим ташкилотларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3345-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-68-сон «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 30 декабрдаги 53-2021-сон буйруғи (рўйхат рақами 3345, 2022 йил 24 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/3345/0063-сон) билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларининг изоҳ қисми 3-банди тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон халқаро ислом академияси» деган сўзлар «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 февраль,
63-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/3345-1/0170-сон)