Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг
буйруғи
«Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2803-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги, 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 20 майдаги 54-сон «Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2803, 2016 йил 20 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 25-сон, 310-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ИСЛАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 февраль,
1-сон
Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 1-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Портловчи материалларнинг муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда портловчи материалларнинг йўқолишини техник жиҳатдан текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Йўриқномада:
а) 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 8-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 12 ва 14-бандлар, 24-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 9-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «давлат ёки хўжалик бошқаруви ёхуд маҳаллий давлат ҳокимияти органи» деган сўзлар «давлат органи ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ёхуд бошқа ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
э) 20-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи» деган сўзлар «яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/2803-3/0168-сон)