ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Шароф Рашидов туманида 2025 йил вегетация даври учун белгиланган якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини очиш чора тадбирлари» тўғрисидаги ПҚ-5-сон қарорига ҳамда сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 15 мартдаги 72-сон буйруғига асосан Шароф Рашидов туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ томонидан хар йили 1 апрелига қадар новегитация даври учун ва 1 октябрига қадар куз-қиш якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун халқ депутатлар туман Кенгашига киритилиши белгиланган.
Шароф Рашидов туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ томонидан 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун жами 1560,4 млн метр куб сув лимити ажратилган.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 мартдаги 82-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
2. Шароф Рашидов туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Б. Адиловнинг ахбороти, 2025 йил 29 декабрдаги 345-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
3. Шароф Рашидов туманида 2025 йил вегетация даври учун белгиланган якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари иловага мувофиқ қайта тасдиқлансин.
4. Туман ҳокими ўринбосари (Ж. Ўралов) ва туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ (Б. Адилов)га:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
ҳудудларда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
тумандаги фермер хўжаликлари, кластерлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш юзасидан мунтазам равишда учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиш ҳамда мазкур Фармон ва қарорлар ҳамда ундан келиб чиқадиган вазифалар, берилаётган имтиёзлар, шунингдек, ушбу эхнологияларнинг самарадорлиги тўғрисида батафсил маълумотларни бериб боришни тизимли давом эттириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув лимитларининг ўзгарганлиги бўйича истеъмолчиларни ўз вақтида хабардор қилиш;
сув истеъмолчиларининг буюртмаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чорак якуни билан ҳисоботларни тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашининг 2025 йил 29 апрелдаги VII-6-68-3-46-K/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АКБАРОВА ШОИРА УКТАМОВНА
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани,
2026 йил 29 январь,
VII-18-17-3-46-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.