ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРАФШОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг «Зарафшон шаҳрининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 29 декабрдаги VII-19-211-5-78-К/25-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи А.Шохмирзаевнинг 2026 йил 6 январдаги 01-12-408/20-01-38/20-сон хатини инобатга олиб,«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-, 24- моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи А.Шохмирзаевнинг 2026 йил 6 январдаги 01-12-408/20-01-38/20-сон хати инобатга олинсин.
2. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг «Зарафшон шаҳрининг 2026 йилдаги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 29 декабрдаги VII-19-211-5-78-К/25-сон қарорининг:
1-иловаси 1-иловадаги таҳрирда
2-иловаси 2-иловадаги таҳрирда баён этилсин.
3. Қарорнинг қолган иловалари ўзгаришсиз қолдирилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи А. Шохмирзаев ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси Р.Нурназаров зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси ЭРНАФАСОВ ҲУСНИДДИН БОЛТАЕВИЧ
Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри,
2026 йил 31 январь,
VII-21-9-5-78-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.