ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРАФШОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
қарори
Зарафшон шаҳрининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 27, 99-моддаси, «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон Қонунига ва халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-22-165-5-0-К/25-сон қарорига мувофиқ ҳамда Навоий вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 29 декабрдаги 01-12/20-01-38/3540-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижро ҳамда халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-22-165-5-0-К/25-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қарорга мувофиқ, Зарафшон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2026 йилги даромадлари 131 763 111,0 минг сўм ва харажатлари эса 131 763 111,0 минг сўмга тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги ҳамда Зарафшон шаҳар бюджетининг шахсий ғазна ҳисоб варағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 1 518 455,0 минг сўм этиб белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Шаҳар маҳаллий бюджети даромадларининг 2026 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ ҳамда 2026 йил учун Зарафшон шаҳрининг шаҳар бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Шаҳар бюджети захира жамғармаси ҳажми 2026 йил учун 1 875 893,0 минг сўм миқдорида белгилансин.
Бунда, захира жамғармаси маблағларини амалдаги бюджет қонунчилигига мувофиқ, бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши таъминлансин.
5. 2026 йилда умумдавлат солиқларидан шаҳар маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёри 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2026 йил даромадлари ва харажатларининг чегаравий ҳажми 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
7. Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2026 йилда шахсий ғазна ҳисоб варақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 5-иловага мувофиқ белгилансин.
8. Шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи А. Шохмирзаев, шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими ўринбосари Н. Холов, шаҳар солиқ инспекцияси Р. Бахранов билан биргаликда 2026 йил маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
9. Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳар чорак якуни билан бюджет маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланганлиги, харажатларнинг амалий натижалари юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашига ҳисобот бериб борсинлар.
Бунда, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар:
бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатларни тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши;
ўзларининг ва тасарруфидаги ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штат жадваллари ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаларининг тўғри тузилиши;
бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва мақсадли индикаторларнинг тўлиқ бажарилиши;
тасарруфидаги тизим ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тўғри тақсимланиш;
ўз тасарруфидаги тизимда бюджет интизомига амал қилиниши устидан назорат қилинишини;
бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириб борилишини таъминласинлар.
10. Мазкур қарор тегишли таҳририятлар ва оммовий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
11. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси Р. Нурназаров ҳамда шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи А. Шохмирзаев зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Н. РАХМАНОВ
Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри,
2025 йил 29 декабрь,
VII-19-211-5-78-K/25-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатни иловаси билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.
(илова Навоий вилояти Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар кенгашининг 2026 йил 31 январдаги ВИИ-21-9-5-78-К/26-сонли қарори таҳририда)