Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 30 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3481-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини янада оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 2 ноябрдаги 601-сон буйруғи (рўйхат рақами 3481, 2023 йил 6 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2023 й., 10/23/3481/0923-сон) билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 январь,
33-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 28 январдаги 33-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимчалар
1. 3-банднинг «д» кичик банди бешинчи хатбошиси «номзодлар» деган сўздан кейин «(шу жумладан, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида дастурни муваффақиятли тамомлаган ва битирувчи сертификатини олган номзодлар)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 84-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаган ва белгиланган сертификатга эга бўлган ходимлар хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқнинг буйруғи билан тегишли лавозимга тайинланади.
Бунда ходимларни тегишли лавозимга тайинлаш территориал ва экстерриториал тамойиллар асосида амалга оширилиши мумкин.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2026 й., 10/26/3481-3/0094-сон)