30.12.2025 йилдаги III-17-96-14-201-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СИРҒАЛИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сергели туманида 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 , 24-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари бўйича ер солиғи ставкасига, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига ва норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар миқдорини қўллаш юзасидан, Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сонли Фармонининг 1-банди 2-хат бошига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун даҳа, массив ва маҳалла кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПФ-223-сонли Фармони билан 2025 йилдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,7 баробардан 1,5 баробаргача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициент қўллаш, норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий белгиланган ставкаларига 1,3 баробаргача оширувчи коэффициент белгилаш жорий этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1108-сонли Қонунини маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Президентининг Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиб, Сергели туман солиқ инспекциясининг 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари бўйича ер солиғи ставкасига, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига ва норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар юзасидан киритилган таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 27-моддаси ва Солиқ кодексига асосан «2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари бўйича ер солиғи ставкасига, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига ва норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали» электрон тизимига жойлаштирилганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари туман Кенгашига юридик ва жисмоний шахслардан маҳаллий бюджетга ундириладиган айрим солиқ турларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар миқдорлари қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари бўйича маҳаллалар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига қўлланиладиган коэффициентлар 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига қўлланиладиган коэффициентлар 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сергели тумани солиқ инспекцияси (Х. Косимов)га ушбу қарорни сифатли даражада ижросини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сергели туман солиқ инспекцияси томонидан бюджет даромадлари кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш устидан қатъий назоратни ўрнатилиши учун Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сергели туман ҳокимлиги ва туман солиқ инспекцияси, мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиқлари бўйича белгиланган ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислодотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси А. Мирхидоятов ва Сергели туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Жумабаэв зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси У. МУХАМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-17-96-14-201-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.