ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҲАЁТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Янгиҳаёт туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ва норуда қурилиш материаллари бўйича (цементдан ташқари) солиқлар бўйича 2026 йилда солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонунига мувофиқ, «Янгиҳаёт туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва норуда қурилиш материаллари бўйича (цементдан ташқари) солиқнинг 2026 йил учун қатъий белгиланган ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида»ги туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Махмудов ва туман солиқ инспекцияси бошлиғи А. Маликовнинг ахбороти ва таклифларини тинглаб, муҳокама қилиб, солиқ йўналишидаги фаолиятни самарали ташкил этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси асосида халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгаши қарор қилади:
1. «Янгиҳаёт туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва норуда қурилиш материаллари бўйича (цементдан ташқари) солиқнинг 2026 йил учун қатъий белгиланган ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида»ги туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Махмудов ва туман солиқ инспекцияси бошлиғи А. Маликовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин, берилган таклифлари инобатга олинсин ва маъқуллансин.
2. Қарорга биноан 2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин:
а) 2026 йил 1 январдан юридик ва жисмоний шахсларнинг нотурар обектлари учун ер солиғи бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 1-иловага мувофиқ;
б) 2026 йил 1 январдан жисмоний шахсларнинг турар объектлари учун олинадиган ер солиғи бўйича мутлоқ миқдорда 1 кв. метр учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 2-иловага мувофиқ;
в) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага мувофиқ;
г) норуда қурилиш материаллари бўйича (цементдан ташқари) солиқнинг қатъий белгиланган ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Янгиҳаёт тумани солиқ инспекцияси бошлиғи А. Маликовга:
Ушбу қарор кучга киргандан сўнг, ўн кунлик муддат ичида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2026 йилга белгиланган солиқ ставкаларини жисмоний ва юридик шахсларга етказилиши;
бюджет даромадлари кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш, қўшимча солиқ захираларини аниқлаш ва солиққа тортиш ҳамда туманни иқтисодий салоҳиятини ошириш мақсадида зарурий чора-тадбирлар кўриш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашига ҳар чорак якуни бўйича маълумот киритиб борилиши таъминлансин.
4. Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С. Вафаев, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А. Махмудов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи А. Маликов, тумандаги тегишли округлардан сайланган депутатлар ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари билан биргаликда:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун маҳалла кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ва қўллаш тартиби жорий этилганлигини кенг тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларни олиб бориш вазифалари юклатилсин.
5. Туман ҳокимининг Матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси М. Абдушукурова ва туман Солиқ инспекцияси солиқ инспекцияси бошлиғи А. Маликовга:
мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва норуда қурилиш материаллари (цементдан ташқари) солиқлари бўйича белгиланган ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда солиқга доир бошқа маълумотларни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайти, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритилиши таъминлансин.
6. Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Янгиҳаёт тумани Янгиҳаёт туманида 2025 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида» II-5-023-14-220-K/24-сон ва «Янгиҳаёт тумани Янгиҳаёт туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 2025 йилда солиқ ставкасига қўлланадиган коэффициентини тасдиқлаш тўғрисида» II-5-024-14-220-K/24-сон қарорлари 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарор 2026 йил 1 январдан кучга киради.
8. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С. Вафаев зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Х. ИНОГАМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 декабрь,
II-24-141-14-220-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.