ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Янгиариқ туманида 2026 йилга белгиланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар ва норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445 ва 452-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 декабрдаги қўшма хатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 декабрдаги қўшма хатлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Янгиариқ туманида 2026 йил 1 январдан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 1-иловага мувофиқ;
норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ушбу қарор «Янгиариқ овози» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари С. Жаббаров ва халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Х. Оллабергановлар зиммасига юклансин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси Б. АБДУЛЛАЕВ
Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани,
2026 йил 12 январь,
VII-21-1-12-179-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.