21.01.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3759
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 21.01.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3759
Кучга кириш санаси
22.04.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3759]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Т. ИШМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 23 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35/14-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 27 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хавфсизлик хизмати раиси Б. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 20 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 23 декабрдаги 35/14-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда белгиланган талаблар минимал ҳисобланиб, кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ўзининг ички қоидаларига асосан ўз мижозларини фрод ҳолатларидан ҳимоя қилиш бўйича қўшимча ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлиги — ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳимояланганлик ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутентификация — фойдаланувчи, дастур, қурилма ёки маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш тартиб-таомили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биометрик идентификация — битта жисмоний шахс билан боғланган биометрик идентификатор(лар)ни топиш ва қайтариш учун биометрик рўйхатга олишлар маълумотлар базасидан қидириш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фрод ҳолатлари — ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик ва (ёки) ўғрилик ҳолатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт) — фойдаланувчининг ахборот тизимидаги шахсий қайдномаси. У фойдаланувчига тизимдаги маълум ресурслар ва хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификатор — объектни тавсифловчи ва уни бошқа кўплаб объектлар орасида ажратиб кўрсатиш имконини берувчи код ёки рамзий ном;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификация — фойдаланувчиларнинг шахсини аниқлаш мақсадида уларга идентификатор (ноёб номлар) тайинлаш ёки тайинланган идентификаторларни (ноёб номлар) идентификаторлар рўйхати билан солиштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберхавфсизлик — кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
онлайн кредит (микроқарз) — кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида масофадан молиявий хизматларни кўрсатувчи ахборот тизимлари орқали бериладиган пул маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
OTP kod (One-Time Password) — бу фойдаланувчининг шахсини идентификация қилиш ёки аутентификациядан ўтказиш жараёнида қўлланиладиган, фақат битта аутентификация сессияси ёки амалий операция учун мўлжалланган, автоматик тарзда яратиладиган бир марталик тасдиқлаш коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
PUSH-хабар — фойдаланувчининг мобил иловасига автоматик равишда тўғридан тўғри юбориладиган хабар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сессия — фойдаланувчининг тизим, дастур ёки веб-сайт билан ўзаро алоқада бўлган вақт оралиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
SDK (Software Development Kit) — бу муайян операцион тизим, дастурий муҳит ёки хизмат билан интеграциялашган ҳолда янги дастурий маҳсулотлар (иловалар, функциялар ёки модуллар)ни ишлаб чиқиш, тест қилиш ва интеграциялаш имконини берувчи дастурий воситалар, кутубхоналар, интерфейслар (API), ҳужжатлар, намунавий кодлар ва бошқа ёрдамчи ресурслар мажмуасидан иборат тўплам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масофадан молиявий хизматлар кўрсатиш — кредит ва тўлов ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматларни кўрсатувчи ахборот тизимлари (мобил иловалар, веб-ресурс ва бошқалар) орқали нақд пулсиз шаклда молиявий хизматларни тақдим этиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кредит ва тўлов ташкилотлари масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларнинг бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) зудлик билан ёзма ёки электрон шаклда маълумот бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кредит ва тўлов ташкилотлари янги масофадан молиявий хизматларни кўрсатувчи ахборот тизимини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ва тўлов ташкилотларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати олинган экспертиза хулосаси асосида масофадан молиявий хизматларни кўрсатувчи ахборот тизимининг киберхавфсизликни таъминлашга доир таваккалчиликларни баҳолаши ҳамда ижобий натижага эришганидан кейин амалиётга жорий этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Фойдаланувчини идентификация ва аутентификация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кредит ва тўлов ташкилотлари масофадан молиявий хизматларни кўрсатувчи ахборот тизимлари, веб-ресурслар ва мобил иловаларида фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида қуйидаги талабларга риоя этишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчини рўйхатдан ўтказиш ва банк картасини мобил иловага бириктириш жараёнларини алоҳида аутентификация орқали амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг телефон рақами ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (бундан буён матнда ЖШШИР деб юритилади) мос келишини текшириш, мослик аниқланмаган тақдирда мобил иловада рўйхатдан ўтказиш ва (ёки) банк картасини бириктиришга йўл қўймаслик ҳамда бу ҳақда фойдаланувчига СМС-хабарнома орқали хабар юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи тизимда рўйхатдан ўтгандан сўнг мобил иловадаги ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) логин ва паролни қайтадан териб, телефон рақамига юборилган OTP кодни киритган ҳолда аутентификациядан ўтишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг ҳисобга олиш ёзуви (аккаунти) тизимда рўйхатдан ўтгандан сўнг, фойдаланувчининг фаол сессияси ҳисобга олиш ёзувидан (аккаунтдан) чиқариб юборилиши ва фойдаланувчи мобил иловага банк картасини алоҳида ОТП-кодни киритиб, биометрик идентификациядан ўтган ҳолда бириктиришини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг телефон рақами ва у бириктирмоқчи бўлган банк картасининг СМС-хабарнома хизматига уланган телефон рақами бир-биридан фарқ қилганда банк картасини бириктириш жараёнини тўхтатиш ва мобил иловада фойдаланувчига мазкур ҳолат тўғрисида PUSH-хабар юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОТП кодининг белгилари сони 6 тадан кам бўлмаслиги, рақамлар ва лотин алифбосидаги харфлар бирикмасидан иборат бўлиши (А — З, а — з, 0 — 9), амал қилиш муддати 59 сониядан ошмаслиги ҳамда у 3 маротаба нотўғри киритилганда автоматик тарзда ўз кучини йўқотишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОТП кодни 3 маротаба нотўғри киритган фойдаланувчининг тизимдаги ҳаракатларини 15 дақиқа давомида вақтинча чеклаш, кейинги чекловларни ички қоидалардан келиб чиқиб белгилаш ҳамда ҳолат ҳақида фойдаланувчига СМС-хабарнома орқали хабар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кредит ва тўлов ташкилотлари фойдаланувчиларни масофадан биометрик идентификациядан ўтказишда ҳаётийлик факторларини (liveness detection) аниқлаш функциясига эга ҳамда ушбу функцияси реал вақт режимида фаол ишлайдиган биометрик идентификация тизимидан фойдаланишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ва тўлов ташкилотлари масофадан молиявий хизматларни кўрсатувчи ахборот тизимларига кириш учун фойдаланувчиларни масофадан биометрик идентификациядан ўтказиш вазифасини мазкур фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларга топширган тақдирда улар билан тузиладиган шартномаларга ушбу ташкилотларнинг ахборот тизимида юзага келган заифлик ёки носозликлар оқибатида фойдаланувчиларга етказилган моддий зарарлар уларнинг ҳисобидан қопланишига доир талабларни киритиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мобил иловада рўйхатдан ўтган фойдаланувчи ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) фақат ушбу шахсга (яқин қариндошларни истисно қилган ҳолда) тегишли бўлган банк ҳисобварағи, банк картаси ва электрон ҳамёнларни бириктиришга ҳамда ушбу ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт) орқали жисмоний шахслар ўртасида нақд пулсиз ўтказмаларни (бундан буён матнда П2П ўтказмалар деб юритилади) амалга оширишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, яқин қариндошларга қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Барча П2П ўтказмалари OTP код билан тасдиқланган ҳолда амалга оширилиши лозим. Веб-сайтлар орқали П2П ўтказмаларни амалга ошириш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Онлайн кредит (микроқарз) ва омонатлар билан боғлиқ операциялар ҳамда П2П ўтказмаларини тасдиқлаш учун юбориладиган OTP кодлар фойдаланувчининг рўйхатдан (аутенфикациядан) ўтган, OTP код келиб тушган қурилмасида амал қилиши ва бошқа қурилмаларда қўлланишининг олди олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мавжуд ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) кириш, паролини тиклаш ёки бошқа қурилмадан кириш, рўйхатдан ўтиш ва банк картасини бириктириш жараёнлари фақатгина биометрик идентификациядан ўтган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мавжуд ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) бошқа қурилмадан кириш ёки унинг паролини қайта тиклаш жараёнида ушбу аккаунтга боғланган барча банк карталари мобил иловадан автоматик тарзда чиқариб юборилиши ҳамда ушбу қурилмада банк карталари бўйича молиявий операциялар тарихи ўчириб юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мавжуд ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) бошқа қурилмадан кирган фойдаланувчи мазкур Низомнинг 10-бандида белгиланган тартибда банк карталарини бириктириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қурилмалар ва сессияларни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кредит ва тўлов ташкилотлари масофадан молиявий хизматларни кўрсатувчи ахборот тизимлари, мобил иловалар ва уларнинг веб-талқинидан фойдаланувчиларнинг қурилмаларини рўйхатдан ўтказиш ва мониторинг қилишда қуйидаги талабларга риоя этишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобил қурилманинг техник идентификация ва дастурий параметрлари автоматик тарзда аниқланиши ва маълумотлар базасида сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) рўйхатдан ўтмаган қурилмадан киришга уриниш ҳолати аниқланганда у тўғрисида аккаунт эгасига қурилманинг техник параметрларини (қурилма номи, модели, операцион тизими, IP-манзили) кўрсатган ҳолда СМС-хабарнома орқали огоҳлантириш юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СМС-хабарномада ушбу ҳаракатлар ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт) эгаси томонидан бажарилмаган бўлса зудлик билан аккаунтга кириш паролини ўзгартириш лозимлиги ҳақида маълумот мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қурилмадан мавжуд аккаунтга киришга фақатгина аутентификация жараёни якунланиб, фойдаланувчи биометрик идентификациядан ўтганидан сўнг рухсат бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фойдаланувчи мобил илова ёки унинг веб-талқинида ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмаганда ушбу сессиянинг амал қилиш вақти 3 дақиқадан ошмаслиги керак. Бунда белгиланган вақт тугаганидан кейин сессия автоматик тарзда тугатилиши ва қайта аутентификация талаб қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фойдаланувчининг ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) рухсатсиз киришга уриниш ёки унинг аутентификация маълумотлари учинчи шахсларга ошкор бўлган ҳолатлар аниқланганда кредит ва тўлов ташкилотлари тизимга кириш имкониятини тўхтатиши ва ушбу ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) фақат биометрик идентификациядан ўтган ҳолда қайта киришга рухсат бериши лозим. Бунда фойдаланувчига мазкур ҳолат ҳақида СМС-хабарнома орқали дарҳол хабар берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчининг мобил қурилмасида зарарли дастурлар борлиги ёки масофадан бошқарилаётганлиги аниқланганда кредит ва тўлов ташкилотлари мижозга ушбу ҳолат ҳақида зудлик билан СМС-хабарнома орқали хабар бериши лозим. СМС-хабарномада фойдаланувчига ҳолатни аниқлаштириш мақсадида кредит ва тўлов ташкилоти билан боғланиши зарурлиги қайд этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кредит ва тўлов ташкилотлари мобил иловаси ўрнатилган қурилмада аудио/видео қўнғироқлар (шу жумладан, мессенжерлар орқали аудио/видео қўнғироқлар) амалга оширилаётган вақтда ҳамда масофадан бошқариш ҳолатида мобил иловадан фойдаланиш имкониятини чеклашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мобил илова ва унинг веб-талқинида фойдаланувчининг ҳисобга олиш ёзуви (аккаунти) доирасида «Актив сессиялар» (Active Sessions) номли алоҳида бўлим жорий этилиши ва у қуйидаги функционал имкониятларга эга бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қандай қурилма(лар), браузер(лар) ва IP манзил(лар) орқали фаол сессия(лар) мавжуд эканлиги тўлиқ кўрсатилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир сессия учун қурилма номи ва операцион тизим, браузер номи ва версияси, IP манзили, сессия бошланган вақти, жорий фаол сессия белгиси (агар ушбу сессия фойдаланувчининг ҳозирги фаол браузерида очилган бўлса) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир сессия ёнида «Сессияни тугатиш» (Log out/Terminate) тугмаси мавжуд бўлиши ва фойдаланувчи исталган вақтда сессияни тугата олиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кредит ва тўлов ташкилотлари мобил илова орқали амалга ошириладиган ҳар бир молиявий амалиёт (банк ҳисобварақлари бўйича пул ўтказмалари, П2П ўтказмалари, хизматлар учун тўловлар ва бошқа операциялар) фойдаланувчи томонидан тасдиқланишидан олдин, фойдаланувчига ушбу амалиёт айнан мижознинг ўзи томонидан, фирибгарлар аралашувисиз бажарилаётганлигини мустақил равишда тасдиқловчи огоҳлантириш хабарини кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Огоҳлантириш хабари фойдаланувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг молиявий амалиётнинг бажарилиши давом эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Онлайн кредит (микроқарз) ажратишда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Онлайн кредит (микроқарз) олиш бўйича ариза келиб тушгандан сўнг, кредит ташкилоти дастлаб фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни кредит бюролари томонидан юритиладиган Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестридан (бундан буён матнда реестр деб юритилади) текшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар реестрда мавжудлиги аниқланса, онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштириш жараёни тўхтатилади ва фойдаланувчининг телефон рақамига аризанинг рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда СМС-хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар реестрда мавжудлиги аниқланмаса, онлайн кредит (микроқарз) ажратиш жараёни давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кредит ташкилоти онлайн кредит (микроқарз) ажратишда фойдаланувчининг қарз юки кўрсаткичи ва тўлов қобилиятини баҳолаш мақсадида кредит бюроларига қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган сўров юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берилган вақт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачининг розилик берган вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачининг ЖШШИРи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитнинг фоиз ставкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит тарихини ўрганиш мақсади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кредит бюролари бир ЖШШИР бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта кредит ташкилотларидан сўров келиб тушганда фақат биринчи сўров юборган кредит ташкилотининг сўровига жавоб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи бўлиб сўров юборган кредит ташкилоти ушбу ЖШШИР бўйича онлайн кредит (микроқарз) ажратмаслик тўғрисида кредит бюроларига маълум қилган тақдирда кредит бюролари ушбу ЖШШИР бўйича кейинги сўров юборган кредит ташкилотининг сўровига жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар биринчи сўров юборган кредит ташкилоти ушбу ЖШШИР бўйича онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштирилганлигини маълум қилса, кредит бюролари мазкур ЖШШИР бўйича бошқа кредит ташкилотларига 24 соат давомида сўров қабул қилинмаслиги тўғрисида маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кредит ташкилоти олинган маълумотлар асосида ўзининг ички қоидаларидан келиб чиқиб, онлайн кредит (микроқарз) ажратиш ёки ажратмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Кредит ташкилоти онлайн кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисида қарор қабул қилса, ариза юборган фойдаланувчига унинг мавжуд қарздорликларининг умумий миқдори (агар мавжуд бўлса) ҳамда тақдим этиладиган онлайн кредит (микроқарз)нинг тўлиқ қийматини кўрсатган ҳолда мобил иловада PUSH-хабар ва телефон рақамига СМС-хабарнома юбориш орқали хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фойдаланувчига унга юборилган хабардан келиб чиқиб, онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштириш жараёнини давом эттириш ёки берган аризасини бекор қилиш имконияти тақдим этилиши, шунингдек фойдаланувчи аризани бекор қилган тақдирда унга қисқа вақт ичида онлайн кредит (микроқарз) олиш бўйича қайта ариза юбориш имконияти берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кредит ташкилотлари онлайн кредит (микроқарз) ажратиш бўйича шартнома расмийлаштирилганидан сўнг, пул маблағларини фойдаланувчига ўтказиб беришдан олдин фойдаланувчини масофавий биометрик идентификациядан ўтказиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кредит ташкилотлари томонидан онлайн кредит (микроқарз) ажратиш натижалари (онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштирилган ёки рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида кредит бюроларига тақдим этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштириш жараёнида қарз юки кўрсаткичи ва кредит қобилиятини баҳолаш (скоринг) учун юбориладиган сўровлар мониторинг қилиш учун юбориладиган сўровлардан алоҳида белгилар (идентификаторлар) билан фарқ қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кредит ташкилотлари ўзининг ички қоидаларидан келиб чиқиб, онлайн кредит (микроқарз) ажратиш жараёнида содир этиладиган фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Кредит ва тўлов ташкилотлари ўз мобил иловасида фойдаланувчининг ҳисобга олиш ёзуви (аккаунти) доирасида «Фирибгарлик ҳақида хабар бериш» номли алоҳида бўлимни жорий этиши шарт. Мазкур бўлим босилганда алоҳида ойна (форма) очилиши ва унда қуйидаги маълумотларни киритиш учун майдонлар тақдим этилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг Ф.И.О.;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки идентификация ID-карта рақами ва серияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган куни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олиш ёзувида (аккаунтда) рўйхатдан ўтган телефон рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фирибгарлик ҳолатининг қисқача тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўқотилган пул маблағининг миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳолат содир этилган вақт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Онлайн кредит (микроқарз) ажратишда содир этилган фрод ҳолатлари натижасида фойдаланувчиларга етказилган моддий зарарни қоплаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Масофадан туриб онлайн кредит (микроқарз) ажратиш жараёнида содир этилган фрод ҳолати натижасида фойдаланувчи номига онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштирилган тақдирда фойдаланувчи мазкур ҳолат бўйича ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ички ишлар органлари фуқаро (фойдаланувчи) томонидан берилган ариза асосида содир этилган фрод ҳолати юзасидан терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатларида онлайн кредит (микроқарз) фрод ҳолати натижасида расмийлаштирилганлиги аниқланганда фуқаронинг жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суднинг ажрими онлайн кредит (микроқарз)ни расмийлаштирган ахборот тизими (мобил илова, веб-талқин ва бошқалар) эгаси бўлган кредит ташкилотига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Кредит ташкилоти фрод ҳолати натижасида номига онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштирилган фуқаронинг жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими келиб тушган кундан бошлаб мазкур онлайн кредит (микроқарз) ва у билан боғлиқ фоизлар, неустойка, жарималарни ҳисоблашни ҳамда жабрланувчи деб эътироф этилган шахсдан ундиришни тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Кредит ташкилоти томонидан онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштирилиши ва у билан боғлиқ бошқа тўловлар жабрланувчидан ундирилган ҳолатларда ушбу тўловлар кредит ташкилоти томонидан жабрланувчининг банк картасига ёки у кўрсатган ҳисобварағига суднинг қарори ёки ажрими асосида қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тўловлар суднинг қарори ёки ажрими қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Кредит ташкилоти онлайн кредит (микроқарз) ажратиш билан боғлиқ фрод ҳолатини содир этган шахсдан етказилган моддий зарарни регресс тартибида ундириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки тергов ва судда фуқаровий даъвогар сифатида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишда айбланувчи тариқасида жалб этилиши лозим бўлган шахс аниқланганда моддий зарарни ундан ўз ҳисобига ундириш бўйича талабларни киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ҳаракатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Кредит ташкилоти фрод ҳолатига шубҳа қилганда ҳолат ва далилларни қайта текшириш бўйича терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатлари ёки суднинг қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Суриштирув, дастлабки тергов натижалари ёки суднинг қарорига асосан фрод ҳолати юз бермаганлиги аниқланганда кредит ташкилоти онлайн кредит (микроқарз) ва у билан боғлиқ фоизлар, неустойка, жарималарни ҳисоблашни ҳамда жабрланувчи деб эътироф этилган шахсдан ундиришни давом эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Кредит ташкилоти онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштириш билан боғлиқ фрод ҳолатлари бўйича келиб тушган мурожаатлар, ўтказилган текширув натижалари ҳамда қопланган зарарлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда Марказий банкка электрон шаклда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Фрод ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари банк карталари, ҳисобварақлар, мобил иловадаги ҳисобга олиш ёзувлари (аккаунтлар) ҳамда электрон ҳамёнлар билан боғлиқ фрод ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида сессион, транзакцион антифрод ва уяли алоқа даражасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларини жорий этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Шубҳали фаолият ва фрод ҳолатларини аниқлаш ҳамда олдини олиш бўйича кредит ва тўлов ташкилотларида жорий қилинган транзакцион антифрод тизимлари қуйидаги умумий талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчиларнинг тўловларини (банк ҳисобварақлари бўйича пул ўтказмалари, П2П ўтказмалар, хизматлар учун тўловлар) амалга оширишдан олдин таҳлил қилиши ва фрод ҳолатларининг белгиларини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фрод ҳолати белгиларига эга бўлган тўлов амалиётлари аниқланган тақдирда уларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилишдан олдин нафақат тўлов маълумотларини балки ушбу тўловни амалга оширувчи ва қабул қилувчига оид маълумотларни (мобил илованинг иш фаолияти журналлари ҳамда сессион антифрод тизимларидан олинган маълумотлар) таҳлил қила олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобил илова, интернет-банкинг, автоматлаштирилган банк тизими ва карта процессинги (мавжуд бўлса) билан интеграция қилиш имкониятига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг ҳаракатларини қайд этиш имкониятига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
антифрод тизими ва унда белгиланган қоидаларнинг самарадорлигини кўрсатувчи ҳисоботларни созлаш имкониятига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги ахборот тизимлари ва хизматларнинг узлуксиз фаолиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар яхлитлиги назорат қилинган ва шифрланган ҳолда узатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи ахборот тизимларига (шу жумладан, транзакцион таҳлил платформаларига) қўшимча таҳлилий маълумотларни тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган ички қоидалар асосида шубҳали ёки зарарли фаолиятни аниқлаш ва уни автоматик блоклаш имкониятини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокси-сервер, TOR-тармоғи, VPN тармоғи ва бошқа анонимлаштирувчи воситалар орқали тизимга киришга уриниш ҳолатларини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хостинг ва колокация хизматларини тақдим этувчи ташкилотларнинг хавф остидаги серверлари ва қурилмаларидан кириш ҳолатларини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг қурилмасига ҳар қандай усуллардан фойдаланиб масофадан рухсатсиз уланиш ва бошқариш ҳолатларини аниқлаши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Сессион антифрод тизимлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг қурилмаси ва ундаги хатти-ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни йиғиш учун мобил илова ўрнатиладиган iOS ва Android mobil operatsion тизимлари учун SDK (Software Development Kit), шунингдек, internet banking саҳифасида жойлаштириладиган Java skriptiга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилмалар ёки SIM-карталарнинг алмаштирилишини аниқлаши ва таҳлил қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи қурилмасининг техник хусусиятлари ҳақида маълумотларни тўплаш ва улар асосида қурилманинг ноёб идентификаторини (қурилма бармоқ изи) шакллантириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобил иловадан фойдаланиш вақтида қўнғироқларни (GSM/мессенжерлар орқали) аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг қурилмасини масофадан бошқариш белгиларини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобил қурилма эмуляторига хос бўлган белгиларни аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
root/jailbreak белгилари ва носозликларни тузатиш режими (debugger) ёқилганлигини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VPN тармоғидан фойдаланиш белгиларини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сессия маълумотларини таҳлил қилиши ва шубҳали фаолият белгиларини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзакцион антифрод тизимига сессия маълумотларини юбориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи қурилмасини унинг техник хусусиятлари (device fingerprinting) асосида идентификация қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи қурилмасини глобал (cross-client) даражасида идентификация қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг ҳисобга олиш ёзуви (аккаунти)дан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимояланган веб-иловага учинчи томон коди киритилган (инексия) ҳолатларни аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сервер томондаги веб қисмга фрод йўли билан киритилган (веб-инексия) кодларни аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фишинг ҳолатларини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражасини баҳолаш мақсадида ҳар бир фойдаланувчи ишлатаётган браузерларни мониторинг қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилма идентификаторларини ўзгартириш ёки яшириш имконини берувчи махсус браузерлар (antidetect) орқали кириш ҳолатларини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи хатти-ҳаракатлари (навигация, курсор ҳаракати, тугмаларни босиш тезлиги, танаффуслар ва форма билан ўзаро таъсир) асосида асл фойдаланувчи ва фирибгарлик фаолиятини фарқлаш механизмларини жорий этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматик киришга уринишлар (bruteforce) ва бошқа манбалардан олинган бузилган аутентификация маълумотларини қўллаб (credential stuffinг) тизимга киришга уриниш ҳолатларини аниқлаши ва блоклаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи тизимларга киришга уриниш ҳолатлари бўйича маълумот тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобил иловадан фойдаланиш вақтида фойдаланувчининг ҳаракатлари ҳақида маълумот юбориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
браузерлардан маълумот олиши (шунингдек, Chromium 26, Microsoft Edge 13, Mozilla Firefox 4, Safari 8 ва ундан паст бўлган версиялар ишлатилганда блоклаши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи томонидан бир нечта қурилма ёки СИМ-карта алмашинувини аниқлаши ва таҳлил қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобил иловадаги хатти-ҳаракатлар (тегинишлар, суришлар, матн териш тезлиги, сенсор маълумотлари) асосида фойдаланувчи ёки фирибгар фаолиятини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
GPS ва Wi-Fi тармоғи маълумотлари орқали жойлашувга оид шубҳали фаолиятни аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи ва дастурий таъминотнинг зарарли фаолиятини ташкилот томонидан танланган қоидалар асосида блоклаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи сессиясида мобил илованинг носозликларини топиш воситаси (debugger) ёқилган ҳолатларни аниқлаши ва фойдаланувчи ҳаракатларини таҳлил қилишда инобатга олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобил илова ва сервер (ёки бошқа хизматлар) ўртасида маълумот алмашиш учун мўлжалланган дастурий интерфейс (Application Programming Interface)ни ботлар ёки ташқи тизимлар фойдаланишидан ҳимоялаши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Кредит ва тўлов ташкилотлари шубҳали ва блокланган операциялар юзасидан қуйидаги маълумотларни тўплаб, электрон тарзда ҳужжатлаштириши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция санаси ва вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг идентификатори ва қурилма маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция тури ва миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфни аниқлаш сабаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрилган чоралар (блоклаш, хабар юбориш, алоқага чиқиш, таҳлил қилиш ва ҳ.к.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний қарор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу маълумотлар кредит ташкилотларида камида 3 йил давомида сақланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Мобил иловалар ёки веб-ресурслар орқали банк картасининг СМС-хабарнома хизматини ёқиш, ўчириш ёки ўзгартириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мобил иловада банк картаси эгасининг исми тўлиқ шаклда, фамилиясининг эса фақат биринчи ҳарфи акс эттирилиши, пул ўтказмалари амалга оширилганда мазкур телефон рақамга уланган банк карталари эгасининг маълумотлари қисман беркитилган тарзда акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ташқи тизимлар ёки хорижий ташкилотларнинг мобил иловаларидан халқаро ўтказмалар телефон рақами орқали амалга оширилганда банк картаси эгасининг исми тўлиқ шаклда, фамилиясининг биринчи ҳарфи акс эттирилиши ҳамда банк картасининг биринчи ва охирги тўртта рақамлари жўнатувчи интерфейсида акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Кредит ташкилотида онлайн кредит (микроқарз) ажратиш ва омонат операцияларини реал вақт режимида кузатиб бориш имконини берадиган транзакцион мониторинг тизими жорий этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳамёнлар билан ишловчи кредит ва тўлов ташкилотларида шубҳали транзакцияларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича транзакцион антифрод тизими жорий этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Кредит ташкилотлари ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ва фрод ҳолатларига тезкор жавоб қайтариш мақсадида фойдаланувчиларни қуйидаги ҳолатлар юз берганда СМС-хабарнома ва мобил иловада PUSH-хабар орқали зудлик билан хабардор қилиши ҳамда жараённи тўхтатиши ва фойдаланувчининг қўшимча тасдиқдан ўтишини таъминлаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи номидан янги қурилма орқали тизимга киришга уринишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи номидан онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштириш, омонат жойлаштириш ҳамда омонатдан пул маблағларини ечиб олиш бўйича сўров юборилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимда фрод аломатлари қайд этилганда (қисқа вақт ичида бир нечта операцияларнинг амалга оширилиши, шубҳали IP-манзиллардан кириш, ноодатий геолокациядан ҳаракатлар ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Масофадан молиявий хизматларни тақдим этувчи ахборот тизимлари, шунингдек, мобил иловаларга нисбатан амалга ошириладиган кибертаҳдидлар махсус платформалар орқали мониторинг ва таҳлил (threat intelligence) қилиш жараёнида аниқланган вақтда тизим орқали зудлик билан Марказий банкка хабар берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Маълумотларни сақлаш ва муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Кредит ва тўлов ташкилотлари жисмоний шахсларнинг шахсига доир, идентификация ва тўлов билан боғлиқ барча турдаги маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни ўз ахборот тизимларида шифрланган ҳолда сақлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимларидаги маълумотларнинг рухсатсиз тарқалишининг олдини олиш мақсадида маълумотларни рухсатсиз тарқалишидан ҳимоялаш тизими DLP (Data Loss Prevention) жорий этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ахборот тизимида фойдаланувчи ва тизимнинг ўзи томонидан амалга оширилган барча ҳаракатлар автоматик тарзда журналлаштирилиши шарт. Журналлар сохталаштириш ва ўзгартиришдан ҳимояланган форматда сақланиши лозим. Журнал маълумотларининг яхлитлигини таъминлаш мақсадида WORM (Write Once Read Many) технологиясидан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Имтиёзли функциялар ва юқори даражадаги тизим ҳуқуқлари орқали амалга оширилган барча ҳаракатларга фақат чекланган доирадаги ходимлар томонидан киришга рухсат берилиши шарт. Бундай ҳуқуқлардан фойдаланиш жараёнлари мажбурий тарзда кўп омилли аутентификация MFA (Multi-Factor Authentication) орқали ҳимояланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиёзли функциялар ва юқори даражадаги тизим ҳуқуқлари доирасида амалга ошириладиган фаолиятнинг тўлиқ назорати ва журналлаштирилиши PAM (Privileged Access Management) тизими орқали амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Кредит ва тўлов ташкилотлари ахборот тизимларидаги маълумотларни ҳимоя қилиш учун криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланишда қуйидаги талабларни бажаришлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа каналлари орқали ахборот алмашинувини фақат ҳимояланган Transport Layer Security (TLS) протоколидан (1.3 ёки ундан юқори версия) фойдаланган ҳолда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни шифрлашда AES-256/GCM алгоритмидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
криптографик калитларнинг айланиш (ротация) сиёсатини киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан белгиланган талаблар доирасида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
криптографик калитлар камида йилда бир маротаба янгиланиб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
криптографик калитлар билан боғлиқ барча ёзувлар (логлар), шу жумладан калит яратиш, айлантириш, бекор қилиш ва фойдаланиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни камида 3 йил давомида сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
криптографик калитларнинг муддати ўтганидан кейин уларни белгиланган тартибда йўқ қилиш ёки архив ҳолатига ўтказиш ҳамда бу жараённи тегишли далолатнома билан расмийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Кредит ва тўлов ташкилотлари криптографик калитларни бошқаришда калитларни бошқариш тизими (KMS) ёки аппарат хавфсизлик модули (HSM)дан фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Мазкур Низомда қайд этилган криптографик алгоритмлар ёки протоколларнинг версиялари (жумладан, TLS, AES ва бошқалар) эскирган ёки заиф деб топилса, кредит ва тўлов ташкилотлари маълумотларни ҳимоя қилишда янгиланган, эквивалент ёки ундан юқори даражадаги хавфсизликни таъминлайдиган криптографик алгоритмлар ва протоколлардан фойдаланишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Кредит ва тўлов ташкилотлари ахборот тизимлари доирасида амалга оширилган барча техник жараёнлар, фойдаланувчи фаолияти, хавфсизлик билан боғлиқ ҳолатлар, операция журналлари ва тегишли дастурий ёзувларни камида 3 йил мобайнида хавфсиз ва ишончли шаклда сақлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Мобил иловалар ва уларнинг веб-талқинида хавфсизликни таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Кредит ва тўлов ташкилотлари томонидан жорий этилган мобил иловалар ва уларнинг веб-талқини ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Мобил иловага техник хавф туғдирувчи қурилмаларда ишлашини автоматик тарзда аниқлаш ва блоклаш механизмлари жорий этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Кредит ва тўлов ташкилотлари қуйидаги ҳолатларда мобил илованинг ишлашини чеклаши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
андроид операцион тизимида ишловчи қурилманинг тизим ҳуқуқларига ноқонуний кириш орқали хавфсизлик сиёсати бузилганда (root);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iOS операцион тизимида ишловчи қурилмада ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган хавфсизлик чекловлари ўчирилиб, тизимга чуқур кириш имконияти яратилганда (jailbreak).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Мобил илова ишга туширилганда қурилманинг хавфсизлик ҳолати таҳлил қилиниши (SafetyNet Attestation, Play Integrity API, Jailbreak detection каби воситалар) ва салбий ҳолат аниқланганда мобил илованинг иш фаолияти тўхтатилиб, фойдаланувчига СМС-хабарнома юборилиши шарт. Ушбу ҳолат баённома (loglar) базасига автоматик тарзда қайд этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Мобил илова дастур кодига рухсатсиз кириш, таҳрирлаш, тескари муҳандислик (reverse engineering) ва декомпиляция орқали таҳлил қилиш имкониятини чекловчи махсус технологиялар билан ҳимоя қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Кредит ва тўлов ташкилотлари мобил илова орқали тарқалиши мумкин бўлган зарарли кодлар, дастурлар ва фродга оид таҳдидларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида мобил SDK (Software Development Kit) орқали антивирус ва антифрод функциялари билан таъминланган хавфсизлик модулларини интеграция қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Кредит ва тўлов ташкилотлари мобил иловани реал вақт режимида таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун RASP (Runtime Application Self-Protection) технологияларини жорий қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Кредит ва тўлов ташкилотлари ўз веб-талқинларида қуйидаги ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш чораларини кўришлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумот алмашинуви HTTPS протоколи орқали амалга оширилиши ва HSTS (Strict Transport Security) сиёсати фаоллаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
веб-талқинга юкланадиган JavaScript кодларининг яхлитлигини таъминлаш учун SRI (Subresource Integrity) ёки шунга мос механизмлар қўлланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
браузер муҳитида аномал фаолликни (бот фаоллиги, автокликер, виртуал муҳит) аниқлаш учун тегишли киберхавфсизлик воситаларини жорий қилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Кредит ва тўлов ташкилотлари мобил иловалар ва уларнинг веб-талқинида сессия бошқаруви ҳамда аутентификация хавфсизлигини ўзининг антифрод тизимларида белгиланган талаб ва қоидаларга асосан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Фойдаланувчининг фаолияти, сессиялари, аномал ҳаракат ва таҳдидлар билан боғлиқ барча маълумотлар баённомалаштирилиши (логлаш) ҳамда марказлашган мониторинг (SIEM) тизимига интеграция қилинган ҳолда реал вақт режимида кузатилиши ва қайд этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Кредит ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига қисқа вақт оралиғида ноодатий даражада кўп сўровлар келиб тушганда ахборот тизимининг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бундай сўровларга нисбатан чекловлар жорий этиши, вақтинчалик блоклаш ёки бошқа ҳимоя чораларини мустақил равишда қўллашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Мобил иловадаги аккаунтга 1 дақиқа мобайнида 1 та IP манзилдан 2 ва ундан ортиқ қурилмадан уриниш ҳолатлари кузатилса, ушбу аккаунт 10 дақиқага блокланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Фойдаланувчиларни ўқитиш ва маълумот бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Кредит ва тўлов ташкилотлари ўз ахборот тизимлари, мобил иловалари ва веб-ресурсларида рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларини ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича асосий қоидалар билан таништириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ахборот тизимлари, мобил иловалар ва веб-ресурсларда фойдаланувчига фроднинг турлари, энг кўп учрайдиган схема ва усуллари ҳамда улардан ҳимояланиш бўйича амалий тавсиялар бериб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Кредит ташкилотлари фрод ҳолатлари тўғрисида фойдаланувчилар тезкор мурожаат қилишлари учун банк картасининг орқа томонида 24/7 режимда ишловчи алоқа рақамини кўриниб турадиган ва ўқиш учун осон шаклда жойлаштириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Кредит ва тўлов ташкилотлари банк картасини расмийлаштириш ёки бошқа турдаги хизматларни тақдим этиш жараёнида тузиладиган шартномалар ва оммавий оферталарда қуйидаги талабларни белгилаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчига кредит ва тўлов ташкилотлари томонидан юбориладиган хабарлар, жумладан мобил иловадаги билдиришномалар, СМС ва PUSH-хабарларни диққат билан ўрганиб чиқиши шартлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ва тўлов ташкилотлари томонидан фойдаланувчига фирибгарлик белгилари аниқланганлиги тўғрисида маълумот берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи кредит ёки тўлов ташкилотидан шу каби хабарларни олганидан кейин ҳар қандай тўлов амалиётларини тасдиқлашда эҳтиёткор бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг қурилмаси йўқолганлиги ёки учинчи шахслар томонидан қурилмани бошқаришга назорат ўрнатилганлигини аниқлаган пайтдан бошлаб зудлик билан бироқ 1 кундан кечиктирмай кредит ёки тўлов ташкилотини хабардор қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи ўз розилигисиз амалга оширилган операция фактини аниқлаган пайтдан бошлаб 1 кун ичида бу ҳақда кредит ва тўлов ташкилотини хабардор қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи кредит ва тўлов ташкилотига ўзининг алоқа маълумотларини тақдим этиши шартлиги, ушбу маълумотлар кредит ва тўлов ташкилотининг фойдаланувчи билан боғланиши учун зарурлиги, агар ушбу маълумотлар ўзгарса, фойдаланувчи ўзгаришлар содир бўлган кундан бошлаб 3 кун ичида бу ҳақда кредит ёки тўлов ташкилотига хабар бериши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ва тўлов ташкилотининг сўровига кўра фойдаланувчи операцияни ўзи мустақил равишда амалга оширганлиги ёки уни фойдаланувчининг топшириғи ёхуд ихтиёрий розилиги билан учинчи шахс бажарганлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши шарт. Шунингдек, фойдаланувчи фирибгарлик ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Банк картасини расмийлаштириш жараёнида фойдаланувчиларга банк картасининг амал қилиш муддати, ҳимоя пароллари ва телефон рақамига СМС орқали юбориладиган бир марталик тасдиқловчи кодларни бегона шахсларга тақдим этмаслик тўғрисида тушунтириш ҳамда ёзма равишда маълумот берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Фойдаланувчи СМС-хабарнома хизматига уланган телефон рақамини ўзгартирган тақдирда кредит ва тўлов ташкилоти унинг аввалги телефон рақамига хизматнинг ўчирилганлиги ва янги телефон рақамига хизматнинг уланганлиги ҳақида СМС-хабарнома орқали хабар бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Мазкур Низомнинг 5-бобида белгиланган талаблар Низом кучга киргандан кейин содир этилган онлайн кредит (микроқарз) ажратиш билан боғлиқ фрод ҳолатларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Мазкур Низомда белгиланган талабларнинг агент ва субагентлар томонидан бажарилиши уларга тегишли асосий ташкилот (кредит ёки тўлов ташкилоти) томонидан назорат қилинади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 10/26/3759/0064-сон; 15.08.2026 й., 10/26/3759-1/0847-сон)