ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борткузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-95) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1733-3]
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 20 сентябрдаги 145-сон буйруғи (рўйхат рақами 1733, 2007 йил 26 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 439-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борткузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-95) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор ўринбосари О. ЛИМ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 январь,
7-н-сон
Келишилди:
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2025 йил 28 ноябрь
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 19 ноябрь
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
2025 йил 18 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 5 январдаги 7-н-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борткузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-95) киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддиманинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Авиация қоидалари Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари борткузатувчиларининг ишларини ташкил этиш тартибини белгилайди».
2. 11 ва 30-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ходимларига гувоҳномалар бериш ва уларни таснифлаш» Авиация қоидалари (ЎзРАҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349)» деган сўзлар «Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидалари (ЎЗР АҚ-61) (рўйхат рақами 3609, 2025 йил 24 февраль)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 10/26/1733-3/0060-сон)