Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
қарори
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2156-7]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги 01-02/12-8 ва 20-сон қарори (рўйхат рақами 2156, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 439-модда) билан тасдиқланган Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 14 январь,
320-сон
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 12 январь,
2-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 14 январдаги 320-сон ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 12 январдаги 2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг бешинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларидан «доимий» деган сўз чиқариб ташлансин.
2. 21-банднинг бешинчи хатбошисидан «доимий» деган сўз чиқариб ташлансин.
3. 5-илованинг матнидаги «доимий яшаш манзили» деган сўзлар «яшаш жойининг манзили» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 10/26/2156-7/0057-сон)