ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЕРМИЗ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Термиз шаҳрида юридик ва жисмоний шахсларнинг 2026 йил учун мол-мулк ҳамда ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412-, 429-моддаларига асосан Термиз шаҳрида 2026 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг минимал қийматига нисбатан коэффициент қўллаш ва шаҳарда юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Термиз шаҳар Солиқ инспекциясининг 2025 йил 30 декабрдаги 18-17049-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Термиз шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ш. Дусмуратов, шаҳар Солиқ инспекцияси (С. Тураев)га:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 кв.м учун мутлоқ миқдорда белгиланган минимал қийматда бўлишини назорат қилиш;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 кв. м учун мутлоқ миқдори вилоят марказларида 2 350 000 (икки миллион уч юз элик минг) сўм ва бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда 1 390 000 (бир миллион уч юз тўқсон минг) сўм белгиланганлиги минимал қийматда бўлиши юзасидан «Сурхондарё» телевидениеси билан ҳамкорликда пресс клублар ва чиқишларни амалга ошириш ҳамда телевидения орқали кенг оммага тақдим этиш;
минимал қиймат бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ қишлоқ жойларида кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши белгилаган минимал қийматга шаҳарнинг иқтисодий ривожланишига қараб, 0,5 гача камайтирувчи коэффициент киритиш;
юридик шахслар томонидан мавжуд мол-мулклари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олиш;
2026 йил 1 февралга қадар солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш ва эътироф этиш мақсадида 2025 йил давомида мол-мулк солиқларини белгиланган тартибда ва муддатда тўлашда фаол бўлган шаҳардан камида 3 тадан юридик шахсларни моддий ва маънавий томонлама рағбатлантириш таклифларини киритиш вазифалари юклатилсин.
3. Қуйидагилар:
Термиз шаҳрига 2026 йилда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солиқ солишда минимал қийматга қўлланиладиган коэффитцент миқдори 1-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳарнинг маҳаллалар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Термиз шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ш. Дусмуратов, шаҳар Солиқ инспекцияси (С. Тураев)га:
ер солиғининг амалдаги ставкалари юридик шахслар 1 гектарга 57,681 млн. сўм ва жисмоний шахслар 1 кв. м га 522,59 сўм, юридик шахслар учун 1,30-1,53 коэффициентгача ва жисмоний шахслар 1,2-1,5 коэффициентгача индексация қилиниши қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаши мумкинлиги юзасидан «Сурхондарё» телевидениеси билан ҳамкорликда пресс клублар ва чиқишларни амалга ошириш ҳамда телевидение орқали оммага тақдим этсин;
белгиланган ер солиғи ставкаларига (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллашлари юзасидан маълумотларни таъминлаб берсин;
10 (ўн) кун муддатда 2025 йил давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари учун ер солиқларини белгиланган муддатда ва миқдорда фаоллик билан тўлаган шаҳардаги барча юридик ва жисмоний шахсларни маҳаллий бюджет ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантириш тўғрисида халқ депутатлари шаҳар Кенгашига таклифларини киритсин;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан мавжуд ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олсин;
ҳар чорак якунида юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобланган ер солиғи ва ундирилган солиқлар тўғрисида ҳамда юридик шахсларга ҳисобланган мол-мулк солиғи ва ундирилган бошқа солиқлари тўғрисида халқ депутатлари шаҳар Кенгашига ҳисобот бериб борсин.
5. Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (А. Қосимова) ва «Термиз оқшоми» газетаси таҳририяти (А. Раджабов)га мазкур лойиҳани амалга оширишдан мақсад ва унинг шаҳар иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида телевидение, радио, расмий саҳифалар орқали оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг 2025 йил 13 январдаги «Термиз шаҳрида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2025 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида» VII-4-1-8-121-K/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Мустафакулов) зиммасига юклатилсин.
8. Қарор лойиҳаси регулатион.гов.узга муҳокамага қўйилганда берилган таклиф ва эътирозлардан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги инобатга олинсин.
9. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси ЛОЛАЕВ ШАРОФИДДИН УСАНОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Термиз ш.,
2026 йил 8 январь,
VII-17-2-8-121-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.