ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШЎРЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Шўрчи туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш ҳақида
Ўзбекистан Республикаси Солиқ кодексининг 429-, 437-, 445- ва 452-моддаларига ҳамда Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2025 йил 6 январдаги VII-17-2-8-0-K/26-сон қарори асосан Шўрчи туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш юзасидан депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман Давлат солиқ инспекцияси Ш. Зокировнинг Ўзбекистан Республикаси Солиқ кодексининг 429, 437, 445 ва 452-моддаларига асосан Шўрчи туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш юзасидан берган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (А. Соатов), туман Давлат солиқ инспекцияси (Ш. Зокиров)га:
Сурхондарё вилояти бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган юридик шахсларнинг 1 гектар ери учун 52,780 млн.сўм ҳамда жисмоний шахсларнинг 1 квадрат метр ери учун 462,56 сўм базавий солиқ ставкалари белгиланганлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаши мумкинлиги юзасидан оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда пресс клублар ва чиқишларни амалга ошириш орқали оммага тақдим этиш;
белгиланган ер солиғи ставкаларига (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллашлари юзасидан маълумотларни таъминлаб бериш.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятида юридик ва жисмоний шахсларнинг 2026 йил учун мол-мулк ҳамда ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақидаги Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 2026 йил 6 январдаги «Сурхондарё вилоятида юридик ва жисмоний шахсларнинг 2026 йил учун мол-мулк ҳамда ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида»ги VII-17-2-8-0-K/26-сонли қарорида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган юридик шахсларнинг 1 гектар ери учун 52 780,0 минг.сўм ҳамда жисмоний шахсларнинг 1 квадрат метр ери учун 462,56 сўм базавий солиқ ставкалари белгиланганлиги;
халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун кейинги солиқ даврига тасдиқланган солиқ ставкаларини ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни беш кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказилишини таъминлаш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан мавжуд ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олиш;
юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобланган ер солиғи ва ундирилган солиқлари тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун маҳалла фуқаролар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтлари 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445-моддасига мувофиқ 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 452-моддасига мувофиқ 2026 йилда ер қаъридан фойдаланганлик норуда қурилиш материаллари учун (цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари) қатъий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (Н. Шоева), «Тафсилот»газетаси (Б. Элмуродова)ларга:
мазкур лойиҳаларни амалга оширишдан мақсад ва унинг туман иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг 2025 йил 29 январдаги VII-4-19-8-120-K/25-сонли қарори 2026 йил 1 январь кунидан ўз кучини йўқотган деб топилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (М. Юлдошев) зиммаларига юклатилсин.
7.Қарор лойиҳаси регулатион.гов.узга муҳокамага қўйилганда берилган таклиф ва эътирозлардан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги инобатга олинсин.
8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Сессия раиси МАМАШУКУРОВ ОЛИМЖОН КАЮМОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани,
2026 йил 8 январь,
VII-16-6-8-120-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.