ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БАНДИХОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Бандихон туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш ҳақида
Ўзбекистан Республикаси Солиқ кодексининг 429, 437, 445 ва 452-моддаларига асосан Бандихон туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш юзасидан берган ҳисоботи тингланди ва билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Ш. Жумаев)нинг Ўзбекистан Республикаси Солиқ кодексининг 429, 437, 445 ва 452-моддаларига асосан Бандихон туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш юзасидан берган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (И. Жонқобилов), туман Давлат солиқ инспекцияси (Ш. Жумаев)га:
Сурхондарё вилояти бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган юридик шахсларнинг 1 гектар ери учун 37,700 млн.сўм ҳамда жисмоний шахсларнинг 1 квадрат метр ери учун 353,00 сўм базавий солиқ ставкалари бўйича таклиф киритилганлиги (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаши мумкинлиги юзасидан оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда пресс клублар ва чиқишларни амалга ошириш орқали оммага тақдим этиш;
белгиланган ер солиғи ставкаларига (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллашлари юзасидан маълумотларни таъминлаб бериш;
Шунингдек, Сурхондарё вилоятида юридик ва жисмоний шахсларнинг 2026 йил учун мол-мулк ҳамда ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақидаги Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2026 йил 6 январдаги VII-17-2-8-0-K/26-сон қарорида Бандихон тумани бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган юридик шахсларнинг 1 гектар ери учун 45 240,0 минг.сўм ҳамда жисмоний шахсларнинг 1 квадрат метр ери учун 388,41 сўм базавий солиқ ставкалари белгиланлиги маълумот учун қабул қилинсин.
халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун кейинги солиқ даврига тасдиқланган солиқ ставкаларини ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни беш кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказилишини таъминлаш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан мавжуд ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олиш;
юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобланган ер солиғи ва ундирилган солиқлари тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун маҳалла фуқаролар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445-моддасига мувофиқ 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 2-иловага мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 452-моддасига мувофиқ 2026 йилда ер қаъридан фойдаланганлик норуда қурилиш материаллари учун (цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари) қатъий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (З. Пардаев) ва «Янги Бандихон» газетаси тахририяти (А. Ражабов) мазкур лойиҳаларни амалга оширишдан мақсад ва унинг туман иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Бандихон тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (О. Ишпўлатов) зиммаларига юклатилсин.
Сессия раиси АЛЛАМУРАДОВ АБДУМАЛИК АБДУҚОДИРОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани,
2026 йил 8 январь,
VII-17-1-8-211-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.