ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МУЗРАБОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Музробот туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг 2026 йил учун мол-мулк ҳамда ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412-, 429- ва 437-моддаларига асосан Музработ туманида 2026 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг минимал қийматига нисбатан коэффициент қўллаш ва туманда юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Музработ тумани Солиқ инспекциясининг 2025 йил 15 декабрдаги 27-08146-сонли ҳамда 2025 йил 28 декабрдаги 32-00033-сонли хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи С.Холниязов, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи (А.Рахмонқулов)ларга:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 кв.м учун мутлоқ миқдорда белгиланган минимал қийматда бўлишини назорат қилиш;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 кв. м учун мутлоқ миқдори туман маркази ва қишлоқ жойларда 1 390 000(бир миллион уч юз тўқсон минг) сўм белгиланганлиги минимал қийматда бўлиши ҳамда ер солиғининг амалдаги ставкалари юридик шахслар 1 гектарга 45,240 миллион. сўм ва жисмоний шахслар 1 кв. м га 402,53 сўм, юридик шахслар учун 1,30-1,53 коэффициентгача ва жисмоний шахслар 1,2-1,5 коэффициентгача индексация қилиниши қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаши мумкинлиги юзасидан пресс клублар ва чиқишларни амалга ошириш ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тақдим этиш;
минимал қиймат бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ қишлоқ жойларида кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида, халқ депутатлари туман Кенгаши белгилаган минимал қийматга маҳаллаларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, 0,5 гача камайтирувчи коэффициент киритиш;
юридик шахслар томонидан мавжуд мол-мулклари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олиш;
2026 йил 1 февралга қадар 2025 йил давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари учун ер солиқларини белгиланган муддатда ва миқдорда фаоллик билан тўлаган тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларни ҳамда солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш ва эътироф этиш мақсадида 2025 йил давомида мол-мулк солиқларини белгиланган тартибда ва муддатда тўлашда фаол бўлган ҳар бир маҳалладан камида 3 тадан юридик шахсларни маҳаллий бюджет ҳисобидан моддий ва маънавий рағбатлантириш тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига таклифларини киритиш;
белгиланган ер солиғи ставкаларига (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллашлари юзасидан маълумотларни таъминлаб бериш;
халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун кейинги солиқ даврига тасдиқланган солиқ ставкаларини 5 (беш) кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказилишини таъминлаш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан мавжуд ер майдонлари учун ҳисобланган ер солиқларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб боришларини назоратга олиш;
ҳар чорак якунида юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобланган ер солиғи ва ундирилган солиқлар тўғрисида ҳамда юридик шахсларга ҳисобланган мол-мулк солиғи ва ундирилган бошқа солиқлари тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот бериб бориш вазифалари юклатилсин.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланадиган тумандаги 2026 йил юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг минимал қийматга нисбатан коэффициенти 1-иловага;
туманда 2026 йил солиқ ставкалари асосида (юридик) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун маҳаллалар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлари 2-иловага;
туманда 2026 йил сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар 3-иловага;
туманда 2026 йил ер қаъридан фойдаланганлик норуда қурилиш материаллари учун (цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари) қатъий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати рахбари (Ж.Абдурасулов) ҳамда «Музработ» газетаси таҳририяти (А.Йўлдашев)ларга мазкур лойиҳани амалга оширишдан мақсад ва унинг маҳаллаларни иқтисодиётини юксалтиришдаги афзалликлари тўғрисида расмий саҳифалар орқали оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг 2025 йил 25 февралдаги «Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг 2025 йил 29 январдаги «Музработ туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2025 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида»ги VII-4-7-8-115-К/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги VII-5-21-8-115-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Л.Мусаев) зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси МАМАТҚУЛОВ АБДУЛЛА АБДИМУМИНОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Музработ тумани,
2026 йил 6 январь,
VII-15-1-8-115-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.