ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгашининг 2025 йил 22 апрелдаги «2025 йилнинг ёзги суғориш даврида туманда сувдан самарали фойдаланиш тўғрисида»ги VII-9-56-12-218-К/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5-сонли қарорига асосан туман ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари ташкил этилган ва уларнинг вазифалари белгилаб берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган Низом 37-бандида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол қилишнинг белгиланган даври тугаганидан кейин икки ой муддатда манбалардаги сувнинг ҳақиқий миқдорини ҳисобга олган ҳолда, ўтган суғориш даври учун сув олишнинг узил-кесил лимитларини қайта кўриб чиқиш кўрсатиб ўтилган.
Шундан келиб чиқиб жорий йилнинг вегетация (суғориш) даврига ажратилган сув олиш лимитлари Сув хўжалиги вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, вазирликнинг 2025 йил 30-октябрдаги 187-сонли буйруғи билан суғориш даврига ажратилган лимитлар қайта тақсимланди.
Кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Тупроққалъа тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори И.Ибрагимовнинг, халқ депутатлари Тупроққалъа тумани Кенгашининг 2025 йил 22 апрелдаги «2025 йилнинг ёзги суғориш даврида туманда сувдан самарали фойдаланиш тўғрисида»ги VII-9-56-12-218-К/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифи маъқуллансин.
2. Туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудлар бўйича 2025 йилнинг ёзги суғориш даври учун чекланган сув миқдори (лимит) 1 ва 2- иловаларга мувофиқ қайта тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси» раиси З.Довлатов зиммаларига юклатилсин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Кенгаш раиси ЖИМАЛЯЗОВ АКМАЛ ОРТИҚОВИЧ
Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-17-136-12-218-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.