ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Хоразм вилояти бўйича 2026 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларига, юридик шахслар учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкларнинг 1 кв.метр учун белгиланадиган минимал миқдори, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари бўйича туман ва шаҳарлар кесимида 2026 йилга белгиланган коэффициентлари, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар, норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 383, 412, 422, 429, 437, 445 ва 452-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, вилоят солиқ бошқармаси ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 декабрдаги қўшма хатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан Хоразм вилоятида юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигида мўлжалланмаган ерлари базавий солиқ ставкаси 1 гектар учун мутлақ миқдори 42,4 млн. сўм ҳамда жисмоний шахсларга 1 кв.метр учун базавий солиқ ставкасининг мутлақ миқдори 377,0 сўм, юридик шахслар учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда вилоятнинг туманларида кўчмас мулкларга 1 кв.метр учун 1,39 млн. сўм минимал миқдор белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда вилоят солиқ бошқармасининг ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг келгуси йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, туман (шаҳар)лар бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахсларнинг базавий ер солиғи ставкаларининг мутлақ миқдорларига нисбатан камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш ҳамда туманлардаги юридик шахслар учун мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкларга 1 кв.метр учун белгиланадиган минимал миқдорга нисбатан камайтирилувчи коэффициентларни қўллаш, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари бўйича туман (шаҳар)лар кесимида 2026 йилга белгиланган коэффициентлари, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар, норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлари бўйича таклифлари инобатга олинсин.
3. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича туман (шаҳар)лар кесимида ер солиғи ставкалари учун 2026 йилда белгиланган коэффитсиэнтлар 1-иловага мувофиқ;
юридик шахслар бўйича мол-мулк солиқлари учун қўлланиладиган (минимал қиймат) мутлақ миқдорлар 2-иловага мувофиқ;
жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари бўйича туман (шаҳар)лар кесимида 2026 йилга белгиланган коэффициентлар 3-иловага мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар 4-иловага мувофиқ;
норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар 5-иловага мувофиқ;
солиқ солиш мақсадида қўлланиладиган кўчмас мулк ижара қийматининг 1 квадрат метри учун ўрнатилаётган минимал миқдорлар 6-иловага мувофиқ;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича туман (шаҳар)лар кесимида ер солиғи ставкалари учун 2026 йилда белгиланган коэффитсиэнтлар 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари шаҳар (туман)лар Кенгашларининг маҳаллий бюджет прогнозларини инобатга олиб, 1-иловага асосан қўлланиладиган коэффициентларга нисбатан тегишли ҳудудда жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ваколати инобатга олинсин.
5. Халқ депутатлари туман (шаҳар)лар Кенгашлари тегишли ҳудудда жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида юридик ва жисмоний шахслар учун 2026 йилда белгиланган ер солиқ ставкаларининг ҳудудлардаги солиқ органларига тақдим этилишини таъминласин.
6. Вилоят солиқ бошқармаси ҳамда ҳудудий солиқ органлари 2026 йил учун юридик шахсларнинг (йирик солиқ тўловчилардан ташқари) мол-мулкига солинадиган солиқнинг ушбу қарор билан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг халқ депутатлари туман (шаҳар)лар Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган ставкалар асосида ҳисобланиши ва белгиланган тартибда ундирилишини таъминласин.
7. Ушбу қарор «Хоразм ҳақиқати» газетасида расман эълон қилсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-4-030-12-0-К/24-сонли қарори 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси К.Игамбергенов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси РАДЖАБОВ АЛТИБАЙ БЕГЖАНОВИЧ
Хоразм вилояти,
2025 йил 30 декабрь,
VII-16-153-12-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.