СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ БОЙСУН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг 2025 йил 25 августдаги VII-13-82-8-110-K/25-сон «Бойсун туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги VII-2-014-8-110-K/24-сон қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддаси ҳамда Бойсун туман иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 19 ноябрдаги 204/5-03/102-сонли хатига асосан, қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддаси ҳамда Бойсун туман иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 19 ноябрдаги 204/5-03/102-сонли хатига асосан халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг 2025 йил 25 августдаги VII-13-82-8-110-K/25-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган туман маҳаллий бюджетидан 2025 йилда маҳаллий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг чекланган миқдорларига киритилган ўзгартиришлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Бойсун туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Ш. Тошбоев) ажратилган маблағнинг амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда самарали ва мақсадли сарфланишини таъминласин.
3. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Й. Холиёров) мазкур қарорнинг «Бойсун» газетасида расман эълон қилиниши ҳамда ҳокимлик расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Й. Жўраев зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Туман ҳокими Б. ШУКУРОВ
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани,
2025 йил 30 декабрь,
278-8-110-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.