ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОЙСУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг «Бойсун туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги VI-2-014-8-110-К/24-сон қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-моддасига асосан, халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг «Бойсун туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги VI-2-014-8-110-К/24-сон қарорига ўзгартишлар киритиш мақсадида халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши қарор қилади.
1. Туман иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 13 августдаги 01-395-сонли хати инобатга олинсин.
2. Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг «Бойсун туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 27 декабрдаги VI-2-014-8-110-К/24-сон қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда иловага мувофиқ туман бюджетидан 2025 йилги бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари қайта тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг «Бойсун туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги VI-2-014-8-110-К/24-сон қарори иловасига мувофиқ киритилган ўзгартишлар бюджет муассасалари кесимида 1 ва 2 гуруҳ харажатларини қоплашга йўналтирилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Мазкур қарор «Бойсун» газетасида расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (Қ.Б.Алимов) зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ШУКУРОВ БОХАДИР ШОТУРАЕВИЧ
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани,
2025 йил 25 август,
VII-13-82-8-110-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.