ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Иштихон туманидаги аҳоли пункти номини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4- ва 9-моддаларига мувофиқ Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 8 октябрдаги йиғилиш баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 23 октябрдаги (03/08-12097-сон) экспертиза хулосасини инобатга олиб, Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ, йигирма иккинчи сессияси қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 8 октябрдаги йиғилиш баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 23 октябрдаги (03/08-12097-сон) экспертиза хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Иштихон туманидаги аҳоли пункти номи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги «Самарқанд вилояти ҳудудидаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мос келмайдиган номларини ўзгартириш тўғрисида» 257-29-сон қарори 1-иловаси Иштихон тумани бўйича қисмининг 2-рақами ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси (И.Жабборов), вилоят Статистика бошқармаси (Ш.Абдиев), Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Р.Хатамов), Иштихон тумани ҳокимлиги (Ф.Рузиев) мазкур қарор иловасида кўрсатилган аҳоли пункти номини белгиланган тартибда статистик ҳисоботларда акс эттирилишини ва иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
5. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Т.Арипов), вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси (С.Маматқулов), Иштихон тумани ҳокимлиги (Ф.Рузиев) ўзгартирилган аҳоли пунктига аҳолини рўйхатга қўйиш ҳамда тегишли йўл белгиларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
6. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Ихтияров), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖ (Н.Норбеков) мазкур қарорни «Зарафшон» газетасида чоп этилишини ҳамда Лех.уз – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига ўрнатилган тартибда жойлаштирилишини таъминласин.
7. Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Темиров) мазкур аҳоли пункти номини 10 кун муддатда давлат реестри базасига киритиш чораларини кўрсин.
8. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Джуракулов) ҳамда вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Темиров) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Ш. НЕГМАТОВ
Самарқанд вилояти,
2025 йил 6 декабрь,
VII-22-182-7-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.