ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГУТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ургут туманида 2025-2026 йилларда носуғориш даври учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида, туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасасининг 2025 йил 30 сентябрдаги 01/87-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ навбатдаги ўн саккизинчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарор маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ургут туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Б.Рахмоновнинг Ургут туманида 2025-2026 йилларда носуғориш даври учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ургут туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Б.Рахмоновга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси ва туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Ф.Бобоев) зиммасига юклансин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси АБЛОКУЛОВА ГЎЗАЛ ҲАМРОҚУЛОВНА
Самарқанд вилояти, Ургут тумани,
2025 йил 3 ноябрь,
VII-18-120-7-105-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.