ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Самарқанд тумани бўйича 2025-2026 йиллар носуғориш мавсуми учун сув истемолчиларига ўрнатиладиган чекланган сув миқдорини (лимит) тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Самарқанд туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасасининг 2025 йил 3 октябрдаги 184-сонли хати, Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд туман депутатлик гуруҳининг 2025 йил 18 октябрдаги 8-сонли баённомаси инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн учинчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Самарқанд тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори А.Расуловнинг Самарқанд тумани бўйича 2025-2026 йиллар носуғориш мавсумининг новегетация даврида истеъмолчилар кесимида суғориш ишлари учун ажратилган сув миқдорини (лимит) тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Самарқанд тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори А.Расуловга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган миқдор (лимит) асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, ва экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Султонов) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Ш.Хасанов) зиммасига юклансин..
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси ДАВРОНОВ ЗОКИР КАРИМОВИЧ
Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани,
2025 йил 7 ноябрь,
VII-13-80-7-103-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.