ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИРОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Миробод туманида 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига ва норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ҳақидаги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 17 декабрдаги 03/41-4-28285-сон хати асосида, «Миробод туманида 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига ва норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар миқдорини белгилаш тўғрисида»ги Миробод туман Солиқ инспекциясининг таклифлари асосида халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 17 декабрдаги 03/41-4-28285-сонли хатида берилган «сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига ва норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар тўғрисида»ги таклифлари инобатга олинсин.
2. Миробод туман Солиқ инспекциясининг 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига ва норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар юзасидан киритган таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
3. Миробод туман Солиқ инспекцияси ҳамда Кенгаш депутатлари ва доимий комиссиялари томонидан билдирилган таклифлар асосида тайёрланган «Миробод туманида 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига ва норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Кенгаш қарори «регулатион.гов.уз» сайтида ID-111080-рақами билан 15 кун муддатга жамоатчилик муҳокамасига қўйилганлиги инобатга олинсин.
4. Миробод туманида 2026 йилда маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари қонунчиликда белгиланган миқдорларда, қуйидагича;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 1-иловага мувофиқ;
норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Миробод тумани солиқ инспекцияси (Х. Иномов)га:
2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига ва норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар тўғрисидаги қарор ижросини сифатли даражада таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Миробод туман солиқ инспекцияси бюджет даромадлари кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда туманнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан, халқ депутатлари Миробод туман Кенгашига ҳар чорак якуни бўйича маълумот киритиб борсин.
6. Миробод туман ҳокимлиги ва туман солиқ инспекцияси томонидан мазкур қарорнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши таъминлансин.
7. Мазкур қарор 2026 йилнинг 1 январь санасидан кучга киради.
8. Ушбу қарор ижроси юзасидан, туман солиқ инспекцияси ҳамда жисмоний ёки юридик шахслар ўртасида келиб чиқадиган низолар ўрнатилган тартибда суд орқали ҳал қилинади.
9. Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Миробод туманида 2025 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига ва норуда қурилиш материаллари учун белгиланган қатъий ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар тўғрисида»ги III-4-029-14-199-K/24-сонли қарори 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш, халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Маманазаров) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси А. САЙФУТДИНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 декабрь,
III-18-135-14-199-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.