ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тўрақўрғон тумани бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни ҳамда Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар, Норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъи ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-фармонининг 4-бандига мувофиқ вилоят молия бош бошқармаси ва давлат солиқ бошқармасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар» лойиҳаси бўйича киритган таклифлари халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари бўйича доимий комиссиясида муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ ҳамда Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-фармонининг 4-бандига мувофиқ қуйидагилар,
Ер солиғининг амалдаги солиқ ставкалари 2026 йилда 1,3 бараварга индексация қилиниши кутилаётганлиги;
Тўрақўрғон туман учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахсларга 1 га учун 62 160 000 (олтмиш икки миллион бир юз олтмиш минг) сўм ва жисмоний шахсларга 1 кв.м учун 509.3 (беш юз тўққиз сўм ўттиз тийин) сўм базавий солиқ ставкаси белгиланиши кўзда тутилганлиги;
Келгуси йил базавий солиқ ставкасига нисбатан камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар қўллашда кейинги йил маҳаллий бюджет даромадлари прогнозидан келиб чиқиш бўйича тавсиялари маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар» миқдорларини белгилаш бўйича иқтисодиёт ва молия бўлимининг ҳамда туман солиқ инспекциясининг қўшма таклифи маъқуллансин.
3. Мазкур қарор билан:
Тўрақўрғон туман ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ,
Тўрақўрғон туман ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар миқдорлари 2-иловага мувофиқ,
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар 3-иловага мувофиқ,
Норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда,
Солиқ идораларига жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) суммаси 2025 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозимлиги;
туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига вилоят халқ депутатлари Кенгаши томонидан белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқи берилганлиги алоҳида кўрсатиб ўтилсин.
4. Тўрақўрғон туман ҳокимлиги (К. Соходиллаев), туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Ў. Юнусов), туман солиқ инспекцияси (М. Исмомиддинов) 3 кун муддатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси бўйича ҳудудлар бўйича аниқлик киритсин.
5. Халқ депутатлари туман Кенгаши 1 ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 1- ва 2-иловаларига асосан белгиланган солиқ ставкаларига ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш бўйича муҳокамалар ўтказиб, 2026 йилнинг 5 январига қадар муҳокамалар якуни бўйича тасдиқланган солиқ ставкаларни солиқ инспекциясига тақдим этсин.
6. Туман халқ депутатлари Кенгаши ушбу қарорнинг 1- ва 2-иловаларига асосан белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни келгуси йил учун маҳаллий бюджет даромадлари прогнозидан ҳамда мамлакатимизда иқтисодий фаолликнинг тикланганлиги ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг даромадлари барқарорлашганлигидан келиб чиққан ҳолда қўллашлари тавсия этилсин.
7. Тўрақўрғон туман солиқ инспекцияси (М. Исмомиддинов) ер солиғи бўйича тасдиқланган солиқ ставкаларини 10 январга қадар барча солиқ тўловчиларга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали етказилишини таъминласин.
8. Туман солиқ инспекцияси (М. Исмомиддинов):
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб:
Солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ўз вақтида бюджетга ундирилишини назоратга олиб бориш;
тегишли бюджетнинг ижро этилиши жараёнида унга тушумларни кўпайтириш бўйича қўшимча захираларни аниқлаш;
ер солиғининг солиқ базасини ошириш, яъни хатлов ишларини самарали ташкил этиб борсинлар.
9. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К. Соходиллаевга назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Ш. КОСИМОВ
Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-12-99-6-85-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.