30.12.2025 йилдаги VII-14-104-6-87-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учқўрғон тумани бўйича 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун турар ва нотурар жойлар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сон Фармони, Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-659-сон Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6121-сонли фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартибни жорий этишга розилик берилганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман халқ депутатлари Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, ер солиғи ставкасига 0,7 дан 1,3 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман халқ депутатлари Кенгашларига вилоят халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун уларнинг ҳудудларида жойлашганда даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқи берилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) суммаси 2025 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозимлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи суммаси 2026 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистан Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистан Республикасига айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунининг 2-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учқўрғон туманида нотурар жойлар учун ер солиғи қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкаси 1 квадрат метр учун мутлақ ўлчамда 5 180 (беш минг бир юз саксон) сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Учқўрғон туманида турар жойлар ер солиғи (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар мустасно) Учқўрғон туманида базавий солиқ ставкаси 1 кв.м. учун мутлақ ўлчамда 463,0 (тўрт юз олтмиш уч) сўмда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7-сентябрдаги «Солиқ мажбуриятини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора–тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6307-сонли фармонига асосан турар ва нотурар жойлар учун 2026 йил ер солиғи ставкаларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражасига қараб, солиқ юкини келгуси йилда кескин ортиб кетишини олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун Солиқ кодексида белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан турар ва нотурар жойлар учун камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман халқ депутатлари Кенгаши мазкур қарорнинг 1-иловасида белгиланган ер солиғи ставкаларига нисбатан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, ўзларининг ҳудудларида жойлашганда даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 1,3 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда, кейинги йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнози доирасидан келиб чиққан ҳолда оширувчи ёки камайтирувчи коэффициент қўллаш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш мақсадида фақатгина оширувчи коэффициентларни қўлламаслик белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Й. Халилов) 2026 йил учун ишлаб чиқилган ресурс солиқларини янада такомиллаштириш бўйича солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари асосида иш ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман молия бўлими (Й. Халилов), туман солиқ инспекцияси (Ш. Мамажонов), "Ёрқин ҳаёт" газетаси таҳририяти (С. Нажмиддинова) билан биргаликда ушбу қарорнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ солиқ ставкалари, солиққа солиш тартиб-таомиллари ҳамда бошқа масалага оид маълумотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор "Ёрқин ҳаёт" газетасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Носиров ҳамда бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси А. Иргашев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Д. МИРХАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти, Учқўрғон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-14-104-6-87-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.