ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НУРОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Нуробод туманидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган 63 та номсиз кўчаларга ном бериш тўғрисида
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Географик обектларга ном бериш ва қайта номлаш комиссияси томонидан тумандаги 126 та кўчаларни номлаш ва қайта номлаш бўйича берилган таклифлардан 63 та кўча номлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан берилган экспертиза хулосасига асосан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Географик обектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 17 октябрдаги 03/08-11827-сон хатига асосан, Нуробод туманидаги номсиз 63 та кўча номларини номлаш тўғрисида туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Хакулованинг ахборотини муоҳокама этиб, халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн бешинчи сессияси қарор қилади:
1. Нуробод туманидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган 63 та номсиз кўчаларга ном бериш тўғрисида туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Хакулованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Нуробод туманидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган 63 та номсиз кўчаларга ном бериш тўғрисида маълумот иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (И.Хакулова) мазкур географик обектларни Давлат реестрига киритиш чораларини кўрсин.
4. Давлат кадастрлар палатаси туман филиали (М.Мухторов), туман Статистика бўлими (М.Тўраев), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Л.Хамраев)лар туманда янги номланган ва номи ўзгарган кўча номларини туман харитасига жойлаштириш, кўча номлари туширилган хариталарни маҳалла фуқаролар йиғини биноларига ўрнатиш, шунингдек тегишлича туманнинг статистик маълумотларига ўзгартиришлар киритишни таъминласин.
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Э.Пардаев), «Нуробод» газетаси бош муҳаррири (Н.Ботирова)га мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида ёритиш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Суюнов), Географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раиси ўринбосари (И.Хакулова), туман ҳокимининг ўринбосари (А.Зиятов) зиммаларига юклансин.
Кенгаш раиси БУРАНОВ МАХСУД ЭРКИНОВИЧ
Самарқанд вилояти, Нуробод тумани,
2025 йил 27 ноябрь,
VII-15-122-7-99-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.