ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҚҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Оққўрғон тумани бўйича 2025-2026 йиллар носуғориш (новегетация) даври ажратилган сув миқдорини (лимит) тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5-сонли қарорининг 7-қисми «а» бандига мувофиқ:
2024 йилдан бошлаб:
Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 25 мартга қадар вегетация даври учун ва 25 сентябрга қадар куз-қиш даври учун сув манбаларининг сувлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув олиш лимитларини тасдиқлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритади;
истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланади деб белгиланганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгаши, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунининг 4-моддаси 38-бандига асосан, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 1 куб метр сув учун 100 сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. «Чирчиқ-Оҳангарон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Оққўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган жорий йил новегетация даври учун туман чегарасидан 41.43 млн м3 олинадиган сув олиш лимитларини, каналлардаги сув йўқотишларини инобатга олган ҳолда сув олиш лимитлари истеъмолчилар кесимида иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. «Чирчиқ-Оҳангарон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Оққўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси бошлиғи (Э. Тагаев) амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта халқ депутатлари туман Кенгашларига ҳисобот бериб бориши белгилансин.
5. Тумандаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи сув истеъмолчиларига истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
6. Туман ҳокимлиги Матбуот котиби, Ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси (Б. Бойбўтаев) мазкур қарор тасдиқланган Кундан туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига ва туман «Оққўрғон овози» Газета таҳририяти (А. Маъдиев) туманнинг маҳаллий газетасида эълон қилинишини назоратга олсин.
Кенгаш раиси Т. БОБОЛОВ
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани,
2025 йил 12 декабрь,
VII-24-121-10-133-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.