ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕРУНИЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг 2025 йил 2 майдаги VII-10-44-13-182-K/25-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Беруний тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Ж. Ешановнинг 2025 йил 7 ноябрдаги 01/09-515-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-,24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши қарор қилади:
1. Беруний тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Ж. Ешановнинг 2025 йил 7 ноябрдаги 01/09-515-сонли хати инобатга олинсин.
2. Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг 2025 йил 2 майдаги VII-10-44-13-182-K/25-сонли қарорининг «Беруний тумани фермерлар хўжаликларда 2025 йилнинг суғориш мавсумига ажратилган чекланган сув миқдори» номли иловасига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
4. Мазкур қарор Халқ минбари газетасида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ХИДИРОВ ИКРАМ ТОРЕБАЕВИЧ
Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани,
2025 йил 29 ноябрь,
VII-17-108-13-182-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.