ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳридаги кўчаларни номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-, 6- ва 10-моддаларига мувофиқ Ишчи органнинг таклифи, Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича комиссиясининг шаҳардаги номсиз кўчаларни номлаш тўғрисида 2025 йил 17 мартдаги 01-33/25-сонли йиғилиш баёни ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг 2025 йил 24-мартдаги 13-13/1782-сонли йиғилиш баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Географик объектиарга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги» ҳақидаги 2025 йил 23 апрелдаги 05-19-6350-сонли экспертиза хулосасини инобатга олиб, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ, ўн олтинчи сессияси қарор қилади:
1. Шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Алкаровнинг «Самарқанд шаҳардаги кўчаларни номлаш тўғрисида»ги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Самарқанд шаҳридаги кўчаларнинг номи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Самарқанд шаҳар маҳаллалар уюшмаси раиси (Ж.Қодиров), шаҳар статистика бўлими (Ж.Самийдинов), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Самарқанд шаҳар филиали (Х.Абжалов), мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган кўчаларнинг номини белгиланган тартибда статистик ҳисоботларда акс эттирилишини ва иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши таъминласин.
4. Самарқанд шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (А.Сулаймонов), шаҳар маҳаллалар уюшмаси раиси(Ж.Қодиров) ном берилган кўчаларга тегишли белгиларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошир вазифаси топширилсин.
5. Шаҳар маҳаллалар уюшмаси раиси (Ж.Қодиров), шаҳар Ободонлштириш бошқармаси (Й.Бобоназаров) билан биргаликда ном берилган кўчаларга белгиланган тартибда замонавий талаблар асосида пешлавҳа (кўча номи ёзилган табличка) ва кўрсаткич белгиларини ўрнатиш таъминласин.
6. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (А.Пулатов). «Самарқанд»газетаси бош муҳаррири (О.Соннибоев)лар оммавий ахборот воситаларида ҳамда газеталарда ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига расман эълон қилиш вазифаси юклатилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг «Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси» раиси (С.Хамраев) ва шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Н.Алкаров) зиммасига юклансин.
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси УМАРОВ ФАЗЛИДДИН КАРИМОВИЧ
Самарқанд вилояти, Самарқанд ш.,
2025 йил 7 июль,
VII-16-83-7-107-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.