ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Нишон тумани «Ягона бошқарув компанияси» масъулияти чекланган жамиятининг Нишон тумани Нуристон шаҳарчаси абонентларига ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлари (тарифлари) тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июль кунидаги «Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ-784-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6074-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Нишон тумани «Ягона бошқарув компанияси» маъсулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 23 октябрдаги 274-сонли, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 22 октябрдаги 01-20-10/05-38/2686-сонли хатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Нишон тумани «Ягона бошқарув компанияси» маъсулияти чекланган жамияти директори О. Омоновнинг Нишон тумани «Ягона бошқарув компанияси» масъулияти чекланган жамиятининг Нишон тумани Нуристон шаҳарчаси абонентларига ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлари (тарифлари) юзасидан ҳисоботи ва таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Нишон тумани «Ягона бошқарув компанияси» масъулияти чекланган жамиятининг Нишон тумани Нуристон шаҳарчаси абонентларига ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлари (тарифлари) иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги «Нишон тумани «Ягона бошқарув компанияси» масъулияти чекланган жамиятининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлари (тарифлари) тўғрисида»ги VII-10-70-4-0-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш ва ижросини таъминлаш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси О. Равшанов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Азизов зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга киради.
6. Ушбу қарор расмий веб-сайт ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
Кенгаш раиси И. ХУШМУРОДОВА
Қашқадарё вилояти,
2025 йил 4 декабрь,
VII-18-201-4-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.