ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Нишон тумани «Ягона бошқарув компанияси» масъулияти чекланган жамиятининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлари (тарифлари) тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 2025 йил 4 декабрдаги ВИИ-18-201-4-0-К/25-сонли «Нишон тумани «Ягона бошқарув компанияси» масъулияти чекланган жамиятининг Нишон тумани Нуристон шаҳарчаси абонентларига ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлари (тарифлари) тўғрисида»ги қарорига асосан 2025 йил 20 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июль кунидаги «Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ-784-сонли Қонуннинг 12-боб 46-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6074-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 204-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Нишон тумани «Ягона бошқарув компанияси» масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 27 мартдаги 87-сонли, Қашқадарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 26 мартдаги 01-20-10/05-33/192-сонли хатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 162- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Нишон тумани «Ягона бошқарув компанияси» масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 27 мартдаги 87-сонли, Қашқадарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 26 мартдаги 01-20-10/05-33/192-сонли хатлари ҳамда Нишон тумани «Ягона бошқарув компанияси» масъулияти чекланган жамияти директори О. Омоновнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлар (тарифлар) юзасидан тақдимоти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Нишон тумани «Ягона бошқарув компанияси» масъулияти чекланган жамиятининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлари (тарифлари) иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 29 февралдаги «Талимаржон ИЭС» АЖ да ичимлик суви ва оқова сув хизматлари тарифларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VI-71-31-4-0-K/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
5. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга киради.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси О. Равшанов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Азизов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси И. ХУШМУРОДОВА
Қашқадарё вилояти,
2025 йил 25 апрель,
VII-10-70-4-0-K/25-сон
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги VII-10-70-4-0-K/25 -сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Нишон тумани «Ягона бошқарув компанияси» масъулияти чекланган жамияти томонидан таклиф этилган 1 м3 ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлари (тарифлари)
Т/р | Хизмат турлари | Истеъмол тури | Ўлчов бирлиги | Амалдаги нархи ҚҚС сиз (сўмда) | Янги нарх ҚҚС сиз (сўмда) |
1. | Ичимлик суви | аҳоли истеъмолчиларига | 1 м3 | 1000 | 1700 |
бюджет ташкилотларига | 1 м3 | 1875 | 3500 | ||
улгуржи истеъмолчиларига | 1 м3 | 3125 | 6000 | ||
2. | Оқова сув | аҳоли истеъмолчиларига | 1 м3 | 900 | 1000 |
бюджет ташкилотларига | 1 м3 | 1071,4 | 1500 | ||
улгуржи истеъмолчиларига | 1 м3 | 2143 | 2500 |