Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг
қарори
Амударё тумани бўйича сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 5 ноябрдаги буйруғига асосан Амударё туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директорининг «Амударё тумани бўйича сув истеъмолчиларига ўрнатилган чекланган сув миқдори (лимит)ни тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳисиботини тинглаб ва муҳокама қилиб Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Амударё туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директорининг «Амударё тумани бўйича сув истеъмолчиларига ўрнатилган чекланган сув миқдори (лимит)ни тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳисиботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 2025 йил 7 апрелдаги «Амударё тумани бўйича 2025 йилнинг суғориш мавсуми учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-11-74-13-181-К/25-сонли қарорининг 2-иловасига ўзгартиришлар киритилиши сабабли мазкур қарор иловаси унга киритилган ўзгартиришлар билан 1-2-иловага мувофиқ қайта тасдиқлансин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси М. КАЗАКОВ
Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани,
2025 йил 4 декабрь,
VII-15-107-13-181-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.