ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Қарори
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига мувофиқ Қувасой шаҳридаги 2 та географик объектларни (маҳалла фуқаролар йиғини, кўча) қайта номлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик обектларнинг номларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 295-сонли қарорига, Пакана, Қўчқорчи МФЙ фуқароларининг илтимосномалари, вакиллик Кенгашларининг 2025 йил 19 сентябрь кунги йиғилиш баёнлари, Қувасой шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг жорий йил 26 сентябрь куни 01-05/61-сонли йиғилиш баёни бўйича таклиф тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Республика топонимика хизматига вилоят ҳокимининг 06-7/10212-сонли алоқа хати билан «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида» эксперт хулосасини олиш учун юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссияси томонидан олиб борилган ўрганиш натижасига кўра, шунингдек, тегишли қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, 2025 йил 15 октябрь кунги 03-08-11723-сонли алоқа хати, 2025 йил 10 октябрь кунги 05-19-17681-сонли йиғилиш баёни ҳамда эксперт хулосасига асосан 2 та географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича берган таклифларидан барчаси қонун ҳужжатлари талабларига «мувофиқ» деб топилиб, белгиланган тартибда ижобий хулосалар олинди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 15 октябрь кунги 03-08-11723-сонли алоқа хати, 2025 йил 10 октябрь кунги 05-19-17681-сонли йиғилиш баёни, эксперт хулосаси ҳамда давлат тилини ривожлантириш бўйича шаҳарҳокимининг маслаҳатчиси Х.Хўжаназаровнинг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига мувофиқ, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мазкур масала Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг «Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан кўриб чиқилганлиги ва доимий комиссия мажлисида муҳокама қилиниб, шаҳар Кенгаши сессияси кун тартибига киритиш тўғрисидаги қарори асос учун қабул қилинсин.
3. Қувасой шаҳар комиссияси томонидан географик объектларни қайта номлаш бўйича тақдим этилган ҳамда қонун талабларига мувофиқ деб топилган географик объект (кўча) номлари 1-иловага асосан тасдиқлансин, шунингдек, белгиланган тартибда давлат реестри базасига киритилсин.
4. Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (А.Нишонбоев), «Исфайрам» газетаси бош муҳаррири (Ў.Каримова) ушбу қарорни кенг оммага етказиш тавсия этилсин.
5. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Мазкур қарор бажарилишига шаҳар ҳокимининг ўринбосари (А.Мамажонов), Кадастрлар палатаси Қувасой шаҳар филиали раҳбари (Б.Бозорбоев) шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
7. Ушбу қарор бажарилишининг назорати Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари ҳамда Давлат тилини ривожлантириш бўйича Қувасой шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси (Х.Хўжаназаров) зиммасига юклансин.
8. Мазкур қарор имзоланган кундан кучга киритилсин.
9. Имзоланган қарордан бир нусхаси, хисобот (ахборот) берувчи ташкилотнинг юқори турувчи раҳбарияти (вазирлиги)га юборилсин.
Сессия раиси МЕХМОНОВ МЎЙСИНЖОН ДАДАЖОНОВИЧ
Фарғона вилояти, Қувасой шаҳар,
2025 йил 5 декабрь,
VII-13-83-11-167-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.