ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАВЛАТОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Давлатобод туманининг 2026 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш хамда 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг мутлақ миқдорларига нисбатан камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429, 437, 445 ва 452-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгаши қарор қилади:
1. Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429, 437, 445 ва 452-моддалари маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2025 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий солиқлар ставкаларини қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари бўйича юридик шахслар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари бўйича маҳаллалар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Давлатобод туман Солиқ инспекцияси ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда туман ҳокимлигининг 2026 йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, туман бўйича 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг мутлақ миқдорларига нисбатан камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш бўйича таклифлари инобатга олинсин.
4. 2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар 3-иловага ҳамда норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси А. ТАДЖИМИРЗАЕВ
Наманган вилояти, Давлатобод тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-14-76-6-219-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.