ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НОРИН ТУМАНИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Норин тумани бўйича 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-Фармони ижросига мувофиқ вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва вилоят солиқ бошқармасининг «қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар» лойиҳаси бўйича киритган таклифлари муҳокама этиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-Фармонига мувофиқ қуйидагилар:
Ер солиғининг амалдаги солиқ ставкалари 2026 йилда 1,12 бараварга индексация қилиниши кутилаётганлиги;
Солиқ кодекси бўйича Наманган вилояти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича турар жойнинг 1 кв.м учун 463,00 (тўрт юз олтмиш уч) сўм ва нотурар жойнинг 1 кв.м учун 5.180,00 (беш минг бир юз саксон) сўм базавий солиқ ставкаси белгиланган;
Келгуси йил базавий солиқ ставкасига нисбатан камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар қўллашда кейинги йил маҳаллий бюджет даромадлари прогнозидан келиб чиқиш бўйича тавсиялари маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар» миқдорларини белгилаш бўйича туман Иқтисодиёт ва молия бўлимининг ҳамда туман солиқ инспекциясининг қўшма таклифи мақуллансин.
3. Мазкур қарор билан:
Норин туман ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний шахслар бўйича турар жой учун мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Норин туман ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича нотурар жой учун мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар миқдорлари 2-иловага мувофиқ,
Бунда, туман Солиқ инспекциясига жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) суммаси 2025 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозимлиги;
Халқ депутатлари туман Кенгашига халқ депутати вилоят Кенгаши томонидан белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқи берилганлиги алоҳида кўрсатиб ўтилсин.
4. Туман ҳокимлиги (Ғ. Примқулов), туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (Э. Каримов), туман Солиқ инспекцияси (Д. Турсунов) 3 кун муддатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси бўйича худудлар бўйича аниқлик киритсин.
5. Туман халқ депутатлари Кенгаши 1 ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига асосан белгиланган солиқ ставкаларига ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш бўйича муҳокамалар ўтказиб, 2026 йилнинг 5 январига қадар муҳокамалар якуни бўйича тасдиқланган солиқ ставкаларни туман Солиқ инспекциясига тақдим этсин.
6. Туман халқ депутатлари Кенгаши ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига асосан белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни келгуси йил учун маҳаллий бюджет даромадлари прогнозидан ҳамда мамлакатимизда иқтисодий фаолликнинг тикланганлиги ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг даромадлари барқарорлашганлигидан келиб чиққан ҳолда қўллашлари тавсия этилсин.
7. Туман Солиқ инспекцияси (Д. Турсунов) ер солиғи бўйича тасдиқланган солиқ ставкаларини 2026 йил 10 январга қадар барча солиқ тўловчиларга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали етказилишини таъминласин.
8. Туман Солиқ инспекцияси (Д. Турсунов) ва туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (Н. Хасанов) билан биргаликда ушбу қарор 1 ва 2-иловаларига мувофиқ солиқ ставкалари, солиқ солиш тартиб-таомиллари ҳамда бошқа масалага оид маълумотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
9. Мазкур қарор туман «Норин овози» газетасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
10. Туман солиқ инспекцияси (Д. Турсунов):
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб:
Солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ўз вақтида бюджетга ундирилишини назоратга олиб бориш;
тегишли бюджетнинг ижро этилиши жараёнида унга тушумларни кўпайтириш бўйича қўшимча захираларни аниқлаш;
ер солиғининг солиқ базасини ошириш, яъни хатлов ишларини самарали ташкил етиб борсинлар.
11. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ғ. Примқулов) зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси Ж. НУРМАТОВ
Наманган вилояти, Норин тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-16-128-6-83-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.