30.12.2025 йилдаги VII-18-171-8-119-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШЕРОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори 7-бандининг ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 7-бандининг ижроси юзасидан Шеробод туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари Х. Рахмоновнинг ҳисоботи тингланиб, билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «АМУ-СУРХОН» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Б. Алимовнинг 2025 йил 26-сентябрдаги № 03-19/1506-сонли, Шеробод туман»Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Х. Рахмоновнинг 2025 йил 2-октябрдаги № 01/199-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шеробод тумани ҳудудларидаги сув истеъмолчиларининг 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 апрелга қадар носуғориш ишлари учун ажратилиши кўзда тутилган сув лимити 1, 2, 3, 4, 5, 6-иловаларга мувофиқ тарзда тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шеробод туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари (Х. Рахмонов) ушбу сув лимити ҳажми амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилгани, шунингдек, туман Кенгашига тақдим этилган ҳужжатлар ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А. Тоштемиров) ҳамда «Шеробод ҳаёти» газетаси таҳририяти (П. Муҳаммадиев)га Шеробод тумани ҳудудларидаги сув истеъмолчиларининг 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 апрелга қадар носуғориш ишлари учун ажратилиши кўзда тутилган сув лимити ҳақида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (Қ. Рахамов)га, ижросини таъминлаш эса Шеробод туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари (Х. Рахмонов) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АЛИМОВ УСМОН ИБРОХИМОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-18-171-8-119-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.