ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖОНДОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Жондор тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сонли Фармони, Солиқ кодексининг 445, 452-моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар ҳамда Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашининг 2026 йил 30 декабрдаги «Бухоро вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-21-113-2-0-К/25-сонли қарорига асосан Жондор тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш мақсадида, Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги «Бухоро вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-21-113-2-0-К/25-сонли қарорига асосан Жондор тумани бўйича юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигида мўлжалланмаган ерлари базавий солиқ ставкаси 1 гектар учун миқдори 36 040 000 сўм ҳамда жисмоний шахсларга 1 кв.м учун базавий солиқ ставкасининг миқдори 324 сўм белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари (Б.Тоиров) ҳамда туман солиқ инспекцияси бошлиғи (Л.Исаев)ларнинг маҳалла фуқаролар йиғинларининг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда келгуси йил учун белгиланган туман маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш юзасидан таклифлари инобатга олинсин.
3. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини аниқлаш учун қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерларнинг 1 гектарига юридик шахслар бўйича 2026 йилда Жондор тумани учун белгиланган ер солиғининг базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари маҳаллалар кесимида 1-иловага;
жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) 2026 йилда Жондор тумани учун 1 кв.м. ерга белгиланган базавий солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари маҳаллалар кесимида 2-иловага;
2026 йил Жондор тумани учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 3-иловага;
2026 йил Жондор тумани учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-4-020-2-35-К/24-сонли қарори 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Туман ҳокимлиги ушбу қарор билан маъқулланган Жондор тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни оммавий ахборот воситаларида ва туман ҳокимлигининг расмий вебсайтида эълон қилсин.
6. Мазкур қарор бажарилишининг назорати Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси (Қ. Сафаров) ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (У. Файзуллоев)лар зиммаларига юклатилсин.
7. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси Ж. ХУДОЕВ
Бухоро вилояти, Жондор тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-19-120-2-35-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.