ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Наманган вилоятида 2026 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ПФ-98-сон Фармони тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 660-сонли қарор билан тасдиқланган «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 33 ва 34-бандларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 11 декабрдаги 01-23-19/2223-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Б. Матмусаевнинг Наманган вилояти ҳудудида 2026 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисидаги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг вилоят ҳудудида 2026 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари юзасидан тақдимоти маълумот учун қабул қилинсин.
3. Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг Наманган вилояти ҳудудида 2026 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари юзасидан берилган таклифлари инобатга олинсин.
4. Наманган вилояти ҳудудида 2026 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Наманган вилоятида 2026 йил давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага мувофиқ;
Саноат зоналари ҳудудларидаги давлат кўчмас мулкини 2026 йилда ижарага беришда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 2-иловага мувофиқ;
Ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар 3-иловага мувофиқ;
Ижара тўловининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган коэффициентларнинг ҳисоблаш тартиби 4-иловага мувофиқ;
Вилоят маркази ҳамда шаҳар ва туманлар марказий (биринчи даражали) кўчалар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи (А. Ахмадалиев)га:
давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;
ижарага берилган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;
ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш;
ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузиш ҳолатлари аниқланган ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириш ва судларга юбориш;
фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулклари рўйхатларини даврий нашрларда ҳамда вилоят ҳокимлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармасининг ва Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг веб-сайтларида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи (А. Ахмадалиев), вилоят Солиқ бошқармаси (Ш. Имомов), шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулки ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилари томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш ва ташкиллаштиришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсин.
7. Вазирлик ва идораларнинг вилоят бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари балансидаги давлат мулкларини хатловдан ўтказсин ва бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган давлат мулкларини ижарага бериш бўйича ҳар чорак якуни билан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармасига бу мулкнинг жойлашган жойи, миқдори, таркиби ва бошқа умумий тавсифлари кўрсатилган маълумотларини тақдим этиб борсин.
8. Давлат кадастрлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси (М. Турсунбаев)ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар вилоятда мавжуд давлат мулки объектларининг рўйхатини электрон ҳолатда Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармасига тақдим этиб борсин.
9. Вилоят ҳудудида 2025 йилда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг «нол» ставкаси белгилансин.
10. Мазкур қарор «Наманган ҳақиқати» ва «Наманганская правда»газеталарида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.
11. Вилоят ҳокимининг 2025 йил 30 январдаги Наманган вилоятида 2025 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 44-6-0-Қ/25-сон қарори 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И. Икромов ҳамда вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи З. Бахриддинов зиммасига юклансин.
13. Ушбу Кенгаш қарори 2026 йил 1 январь кунидан кучга киради.
Кенгаш раиси С. МУМИНОВ
Наманган вилояти,
2025 йил 30 декабрь,
VII-17-172-6-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.