ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОСОНСОЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Косонсой туманида 2026 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 28-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддаларига мувофиқ, 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан туман солиқ инспекцияси бошлиғи А. Холматовнинг берган ҳисоботини тинглаб, маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси аъзо депутатларнинг билдирган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман солиқ инспекцияси А.Холматовнинг Косонсой туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш юзасидан берган таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Наманган вилояти бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган юридик шахсларнинг 1 гектар ери учун 35,200 млн.сўм ҳамда жисмоний шахсларнинг 1 квадрат метр ери учун 330 сўм базавий солиқ ставкалари бўйича таклиф киритилганлиги (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун шаҳар ва туманлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаши мумкинлиги юзасидан оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда пресс клублар ва чиқишларни амалга ошириш орқали оммага тақдим этиш;
белгиланган ер солиғи ставкаларига(юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллашлари юзасидан маълумотларни таъминлаб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистан Республикаси Солиқ кодексига асосан:
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи Косонсой туманида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкаси 0.1 гектар учун мутлоқ ўлчамда 5 698 000,0 (беш миллион олти юз тўқсон саккиз минг) сўм;
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар мустасно) Косонсой туманида базавий солиқ ставкаси 1 кв.м. учун мутлоқ ўлчамда 463,00 (тўрт юз олтмиш уч) сўмда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражасига қараб, солиқ юкини келгуси йилда кескин ортиб кетишини олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун Солиқ кодексида белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан жисмоний шахслар учун 1-иловага мувофиқ ҳамда юридик шахслар учун 2-иловага мувофиқ камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар белгилансин.
4. Туман Солиқ инспекцияси ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда туман ҳокимлигининг 2026 йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, туман бўйича 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг мутлақ миқдорларига нисбатан камайтирилувчи ва оширилувчи коэффициентларни қўллаш бўйича таклифлари инобатга олинсин.
5. 2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар 3-иловага ҳамда норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. 2026 йил учун Юридик шахслар бўйича мол-мулк солиқлари учун қўлланиладиган мутлоқ миқдорлари 5-иловага асосан ва мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган коэффисиентлар 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Туман молия бўлими (Й. Камолов) 2026 йил учун ишлаб чиқилган ресурс солиқларини янада такомиллаштириш бўйича солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари асосида иш ташкил этсин.
8. Туман молия бўлими (Й. Камолов), туман Давлат солиқ инспекцияси (А. Холматов) билан биргаликда ушбу қарорнинг иловаларига мувофиқ солиқ ставкалари, солиққа солиш тартиб-таомиллари ҳамда бошқа масалага оид маълумотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
9. Туман Давлат солиқ инспекцияси (А. Холматов):
Йер солиғи бўйича тасдиқланган солиқ ставкаларини 2026 йил 10 январга қадар барча солиқ тўловчиларга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали йетказилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб, солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ўз вақтида бюджетга ундирилишини назоратга олиб бориш;
тегишли бюджетнинг ижро этилиши жараёнида унга тушумларни кўпайтириш бўйича қўшимча захираларни аниқлаш;
йер солиғининг солиқ базасини ошириш, яъни хатлов ишларини самарали ташкил этиб бориш вазифаси юклансин.
10. Ушбу қарор қабул қилинганлиги муносабати билан, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-3-011-6-80-К/24- сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
11. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р. Темиров) ва «Косонсойнома» газетасида мазкур солиқ ставкалари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
12. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
13. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Тошпулатов ҳамда бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ж. Абдуллаев зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Д. КАДИРОВ
Наманган вилояти, Косонсой тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-14-133-6-80-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.