ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йилда Янгиқўрғон тумани бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни ҳамда Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар, Норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъи ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентларини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445 ва 452-моддаларига мувофиқ, туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 22 декабрдаги 127-сонли хатига ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445 ва 452-моддалари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман Солиқ инспекцияси ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда туман ҳокимлигининг 2026 йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, 2026 йилда Янгиқўрғон тумани бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни ҳамда Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар, Норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъи ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентларини тасдиқлаш бўйича таклифлари инобатга олинсин.
3. 2026 йил учун Қишлоқ хўжалиги учун мўнжаланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ муқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 1-иловага, 2026 йил учун Жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ташқари) мутлақ миқдорда 1 кв.метр учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 2-иловага, 2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар 3-иловага ҳамда норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман биринчи ўринбосари (Р. Шомирзаев), туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (Д. Вахабов), туман солиқ инспекцияси (Н. Алимов) билан биргаликда мазкур қарор ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
5. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари (К. Джурабоева), «Янгиқўрғон ҳаёти» газетаси муҳаррири (Д. Асқарова) лар мазкур қарорни тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
6. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш Янгиқўгон тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия (Д.Қодиров)га, ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Шомирзаев зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Кенгаш раиси А. НАЖМИДДИНОВ
Наманган вилояти, Янги Наманган тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-19-174-6-90-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.