ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИНГБУЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Мингбулоқ тумани бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-фармонининг 4-бандига мувофиқ вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва давлат солиқ бошқармасининг «қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар» лойиҳаси бўйича киритган таклифлари муҳокама этиб, халқ депутатлари Мингбулоқ туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисид ПФ-6121-сон Фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб:
вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаш;
туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқи берилганлиги;
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) суммаси 2026 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2025 йил 29 декабрь кунги VII-17-165-6-0-К/25-сонли қарорига мувофиқ, 2026 йил учун:
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи Мингбулоқ туманида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкаси 0,1 гектар учун мутлақ ўлчамда 5 698,0 минг сўм;
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар мустасно) Мингбулоқ туманида базавий солиқ ставкаси 1 кв.м. учун мутлақ ўлчамда 416,7 сўм миқдорида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Мингбулоқ туманининг ҳудудларини иқтисодий ривожланганлик даражасига қараб, солиқ юкини келгуси йилда кескин ортиб кетишини олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2025 йил 29 декабрь кунги VII-17-165-6-0-К/25-сонли қарорида белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан юридик шахслар учун 1-иловага мувофиқ, жисмоний шахслар учун 2-иловага мувофиқ камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар белгилансин.
4. Халқ депутатлари туман Кенгаши мазкур қарорнинг 1, 2-иловаларида белгиланган ер солиғи ставкаларига нисбатан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, ўзларининг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқига эгадир.
Бунда, кейинги йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнози доирасидан келиб чиққан ҳолда оширувчи ёки камайтирувчи коэффициент қўллаш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш мақсадида фақатгина оширувчи коэффициентларни қўлламаслик белгилаб қўйилсин.
Туман иқтисодиёт молия бўлими (З. Журабаев) 2026 йил учун ишлаб чиқилган ресурс солиқларини янада такомиллаштириш бўйича солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари асосида иш ташкил этсин.
6. Туман ҳокимлиги туман давлат солиқ инпекцияси билан биргаликда 1, 2-иловага мувофиқ солиқ ставкаларини солиқ тўловчиларга белгиланган муддатларда етказилишини, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
7. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Абдусаломов ҳамда назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф. Абдураҳмонова) зиммаларига юклансин.
Кенгаш раиси А.МАНСУРОВ
Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-13-117-6-81-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.