11.11.2025 йилдаги VII-12-89-6-87-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025-2026 йилларга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун хужжатларига ўгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги Қонуннинг 4-моддаси 38-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув хажми, шу жумладан дехқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун сув солиғи ставкаси қатъий белгиланган.Унга кўра дехқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан қандай ҳолатда фойдаланганлигига қараб солиқ ставкаси белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазирлигининг туман ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларини (кейинги ўринларда — Сув етказиб бериш хизматлари) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизини Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг балансидаги объектларни сақлаш ва техник ҳолатини яхшилаш харажатларига йўналтириш тўғрисидаги таклифлари ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги негизида ташкил этилган туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари белгиланган муддатларида ажратилган сув ресурсларининг чекланган миқдори доирасида алохида ахамиятга эга бўлган сув объектларининг сув манбаалар, иқтисодиёт тармоқлари ва маъмурий худудлар бўйича уларнинг сувга бўлган талаблари асосида белгиланган лимитларни тасдиқлаб, хар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига етказиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мазкур қарорнинг 7-банд а) кичик бандининг биринчи хатбошисида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 25 мартга қадар вегетация даври учун ва 25 сентябрга қадар куз-қиш даври учун сув манбаларининг сувлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув олиш лимитларини тасдиқланиши белгиланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари хар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1-октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиши ва халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгиланган лигини ҳисобга олган ҳолда, туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси бошлиғи Р.Тошбоевнинг «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш тўрисида»ги ахборотини тинглаб, билдирилган фикр мулоҳазалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Учқўрғон туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурларинидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарори ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси бошлиғи Р.Тошбоев ва туман қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ф.Алматовлар биргаликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-кун муддатда ажаратилган сув олиш лимитлари доирасида алоҳида аҳамияатга эга бўлган объектларнинг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва маъмурий худудлар бўйича уларнинг сувга бўлган талаблари асосида белгиланган сув олиш лимитларини тасдиқлаб, ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўгрисидаги шартномаларнинг тузилишини ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни таъминлансинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ҳамда истеъмолчилар ўртасида 2025-2026 йиллар кузги-қишки суғориш мавсуми учун ажратилган чекланган сув миқдори 1-, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.Туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими билан ҳамкорликда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш вазиафси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ф.Алматов назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси раиси Б.Дадахонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси МИРХАНОВ ДИЛШОД АБДУЛЛАЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти, Учқўрғон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 11 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-12-89-6-87-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.