ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЧУСТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Чуст тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот ҳамда 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумида истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун ишлаб чиқилган сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини самарали таъминлаш мақсадида, Чуст тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 276-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Чуст тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун ҳамда Чуст тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот маълумот учун қабул қилинсин.
2. Чуст тумани ««Сув етказиб бериш хизмати»» Давлат муассасаси томонидан туманда 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсуми учун истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун ишлаб чиқилган сув олиш лимитлари тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Чуст тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори - Б.Джафаровга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Ушбу қарор ижросининг назорати халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сувхўжалиги масалалари ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси (Х.Юлдашев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси САЛИМЖОНОВ БАХТИЁРЖОН РАХИМЖОНОВИЧ
Наманган вилояти, Чуст тумани,
2025 йил 10 ноябрь,
VII-15-92-6-89-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.