ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тўрақўрғон тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия йиғилишида муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Тўрақўрғон туман «сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Н.Умаровнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сувресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тўрақўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Н.Умаровнинг Тўрақўрғон тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1-2-3-4-5-6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Тўрақўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Н.Умаровга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртмаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чорак якуни билан ҳисоботларни тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Раҳимовга, назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси О.Ходжаев зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси КОСИМОВ ШЕРАЛИ АБДУКАХАРОВИЧ
Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани,
2025 йил 8 ноябрь,
VII-11-87-6-85-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.